Истеъдодли ёзувчи Собир Ўнар вафот этди

© Ёзувчилар уюшмаси Собир Ўнар
Собир Ўнар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Oбуна бўлиш
Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Қувкалла қишлоғида туғилган. 1986 йилда ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли ёзувчи Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар берди.
Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Қувкалла қишлоғида туғилган. 1986 йилда ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган.
Собир Ўнар “Кунсулувнинг хатлари” номли илк ҳикоясини ёзган. Шундан сўнг ёзувчининг “Орзуга тўла қишлоқ” (1989), “Овлоқ адирлар бағрида” (1990), “Чашма” (1991) ҳикоялар тўпламлари нашр этилган.
Қорақалпоқ адиби Х.Тожимуродовнинг “Ов ҳангомалари” (1990) ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг “Карбало фожиаси” қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.
Янгиликлар лентаси
0