https://sputniknews.uz/20221218/birgalikda-markaziy-osiyoning-yangi-kelajagini-qurmoqdamiz--norov-30837453.html
Биргаликда Марказий Осиёнинг янги келажагини қурмоқдамиз – Норов
Биргаликда Марказий Осиёнинг янги келажагини қурмоқдамиз – Норов
Sputnik Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазири бугунги кунда Марказий Осиёда биргаликда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг ижобий муҳити... 18.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-18T19:10+0500
2022-12-18T19:10+0500
2022-12-18T19:10+0500
сиёсат
владимир норов
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/12/30837132_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_33737d04ccd48b5648d78cba74fe7359.jpg
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов “Янги Ўзбекистон - ўзгарувчан ва ўзаро боғлиқ дунёда ишончли ҳамкор” мавзусидаги давра суҳбати давомида мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиёга алоҳида тўхталиб ўтди.Норовнинг сўзларига кўра, президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кенг кўламли ислоҳотлар ва демократик ўзгаришлар йўлида бораётган Ўзбекистон ташқи сиёсатда ҳам янгича йўл тутмоқда. Мазкур сиёсат асносини халқаро ҳуқуқ тамойилларига амал қилиш, тинчлик, яхши қўшничилик, ҳар томонлама ҳамкорликка, минтақавий барқарорлик ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ташкил қилиб, бу тамойиллар республика миллий манфаатларига тўла жавоб беради.Бунга Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлиги мисол бўла олади. Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг минтақадаги барча давлатлар билан муносабатлари юқори стратегик даражага кўтарилди.Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳат учрашувлари юксак даражадаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликка эришишнинг муҳим механизми бўлди. Мазкур учрашувлар давлатларнинг савдо-иқтисодий, транспорт, экологик боғлиқлиги бўйича умумий ёндошувларни ишлаб чиқишга, шунингдек минтақа ичидаги долзарб масалаларни ҳал қилишга ёрдам бермоқда.Таъкидланишича, бугунги кунда Марказий Осиёда биргаликда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг мутлақо янги, ижобий муҳити шаклланди. Сўнгги беш йил ичида минтақавий товар айирбошлаш ҳажми икки бараварга ошди.Саноат кооперациясига доир қўшма лойиҳаларини амалга ошириш, самарали қўшимча қиймат занжирларини яратиш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Минтақа мамлакатлари биргаликда янги қийинчиликлар ва хатарларга қарши курашмоқдалар.“Биргаликда жаҳон иқтисодий алоқаларига жадал интеграциялашган, ягона, мустаҳкам, барқарор ва обод минтақа сифатида Марказий Осиёнинг янги келажагини қурмоқдамиз", - дея таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/12/30837132_17:0:962:709_1920x0_80_0_0_3183e8fc2809e1c0e4f7fe1daf541155.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир норов, марказий осиё
сиёсат, владимир норов, марказий осиё
Биргаликда Марказий Осиёнинг янги келажагини қурмоқдамиз – Норов
Ташқи ишлар вазири бугунги кунда Марказий Осиёда биргаликда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг ижобий муҳити шаклланганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов “Янги Ўзбекистон - ўзгарувчан ва ўзаро боғлиқ дунёда ишончли ҳамкор” мавзусидаги давра суҳбати давомида мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиёга алоҳида
тўхталиб ўтди. Норовнинг сўзларига кўра, президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кенг кўламли ислоҳотлар ва демократик ўзгаришлар йўлида бораётган Ўзбекистон ташқи сиёсатда ҳам янгича йўл тутмоқда. Мазкур сиёсат асносини халқаро ҳуқуқ тамойилларига амал қилиш, тинчлик, яхши қўшничилик, ҳар томонлама ҳамкорликка, минтақавий барқарорлик ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ташкил қилиб, бу тамойиллар республика миллий манфаатларига тўла жавоб беради.
“Ўзбекистон Республикаси ҳар бир давлат манфаатларини ҳисобга олиш ва ўзаро ҳурматга асосланган конструктив мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш тарафдоридир”, - деди вазир.
Бунга Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлиги мисол бўла олади. Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг минтақадаги барча давлатлар билан муносабатлари юқори стратегик даражага кўтарилди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳат учрашувлари юксак даражадаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликка эришишнинг муҳим механизми бўлди. Мазкур учрашувлар давлатларнинг савдо-иқтисодий, транспорт, экологик боғлиқлиги бўйича умумий ёндошувларни ишлаб чиқишга, шунингдек минтақа ичидаги долзарб масалаларни ҳал қилишга ёрдам бермоқда.
Таъкидланишича, бугунги кунда Марказий Осиёда биргаликда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг мутлақо янги, ижобий муҳити шаклланди. Сўнгги беш йил ичида минтақавий товар айирбошлаш ҳажми икки бараварга ошди.
Саноат кооперациясига доир қўшма лойиҳаларини амалга ошириш, самарали қўшимча қиймат занжирларини яратиш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Минтақа мамлакатлари биргаликда янги қийинчиликлар ва хатарларга қарши курашмоқдалар.
“Биргаликда жаҳон иқтисодий алоқаларига жадал интеграциялашган, ягона, мустаҳкам, барқарор ва обод минтақа сифатида Марказий Осиёнинг янги келажагини қурмоқдамиз", - дея таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.