БАА компанияси Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди

© Дунё АА БАА компанияси Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди
БАА компанияси Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси ходимлари "TAKELEAP DMCC" компанияси раҳбари Шераяс Нараянан билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари компанияси Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси ходимлари "TAKELEAP DMCC" компанияси раҳбари Шераяс Нараянан билан учрашди. Унда янги замонавий инновацион ғояларни жалб этишдаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
БАА компаниясига Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга имтиёз ва преференциялар тақдим этиш, тадбиркорлик фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган сайи-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берилди.
Шераяс Нараянан ўз сўзида хорижий ишбилармон доираларига қаратилаётган алоҳида эътиборни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини қайд этиб ўтди.
“Ўзбекистон дунёнинг етакчи компаниялари билан алоқаларни ривожлантираётганидан яхши хабардорман. Компаниямиз томонидан мамлакатингизда илғор инновацион лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш мавжуд. Бу борада тегишли вазирлик ва идоралар билан алоқаларни ривожлантиришга тайёрмиз”, дейди у.
Маълумот учун, мазкур компания брендларга ноёб усуллар ёрдамида мижозларни жалб қилиш имкониятларини оширишга йўналтирилган. У 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, кўп йиллар давомида машҳур брендлар ва компанияларга бутун дунё миқёсида инқилобий тажрибаларни тақдим этишга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БАА компаниялари ўз маҳсулотларини МДҲ бозорларига Ўзбекистон орқали етказиб бериши, бунинг учун мамлакат ҳудудида Амирлик маҳсулотлари маҳаллийлаштирилиши маълум қилинганди.
Шунингдек, 2023 йил январь ойининг биринчи ярмида БААда фармацевтика, қурилиш, яшил энергетика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, электротехника ва бошқа соҳалардаги ўзбек компаниялари билан ҳамкорлик биржаси ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0