“Зумраша” ҳажвий киножурнали намойиши бўлиб ўтди

© Sputnik“Зумраша” ҳажвий киножурнали
“Зумраша” ҳажвий киножурнали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2022
Oбуна бўлиш
Хайрулла Саъдиев бадиий раҳбарлигида яратилган ушбу киножурнал болалар ҳаётига оид қизиқарли воқеалар, саргузаштлар билан бойитилган.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Тошкентдаги “Киночилар уйи”да Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев билан ижодий учрашув ўтказилди ҳамда болалар учун “Зумраша” фильмлари премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
“Ёшлик” киностудияси томонидан “Зумраша” ҳажвий киножурнали тасвирга олинди. Хайрулла Саъдиев бадиий раҳбарлигида яратилган ушбу киножурнал болалар ҳаётига оид қизиқарли воқеалар, саргузаштлар билан бойитилган.
“Бундан бир неча йиллар аввал ижодкорларга Россиянинг “Эралаш” ҳажвий болалар комедиялари кўрсатилди. Ана шундан таъсирланиб, “Ўзбекфильм”да “Зумраша” ҳажвий киножурналига асос солинди. Ҳозирга келиб Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан болалар учун комик руҳдаги фильмлар суратга олинади”, дейди Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев.
Катта экранда шунингдек, “Эркин мавзу”, “Футболчилар”, “Устоз”, “Ҳамён” каби фильмлар намойиш этилди.
Маълумот учун, Хайрулла Саъдиев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон сатира театри бадиий раҳбари ҳисобланади.
Ижоди давомида “Шайтанат”, “Тўйлар муборак”, “Чашма”, “Учар отлар”, “Ўтов”, “Қўрғошин”, “Новда”, “Ойқиз эртаги” каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда роллар ижро этган.
Янгиликлар лентаси
0