“Заковат” турнири ғолиблари аниқланди

© Олий ва ўрта таълим вазирлиги“Заковат” турнири
“Заковат” турнири  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда илк маротаба президент соврини учун ОТМ терма жамоалари ўртасида Интеллектуал олимпиада ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Интеллектуал олимпиада доирасидаги “Заковат” турнири ғолиблари маълум бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта таълим вазирлиги хабар берди.
https://t.me/eduuz/11523
Тошкентда 14-17 декабрь кунлари илк маротаба президент соврини учун ОТМ терма жамоалари ўртасида Интеллектуал олимпиада ўтказилди.
Унда дастлабки саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 50 та ОТМ жамоаси (500 га яқин талаба) ғолиблик учун кураш олиб борди.
Талабалар 6 та йўналишда ким билимда устунлигини аниқлаб олишди:
Заковат
Брейн-ринг
Эрудит-квартет
Шахсий ўйин
Шахмат
Шашка
“Заковат” турнирида ғолиблик учун охирида 2 та жамоа ўртасида қўшимча савол ўйналишига тўғри келди.
Якуний натижалар:
1-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси;
2-ўрин: Ўзбекистон Миллий университети;
3-ўрин: Қарши давлат университети.
Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланади:
1-ўрин: 100 млн сўм;
2-ўрин: 60 млн сўм;
3-ўрин: 40 млн сўм.
Шунингдек, жамоалар умумжамоа рейтинги учун қимматли очколарни қўлга киритишди.
Янгиликлар лентаси
0