Хоразм ва Андижон вилоятларига мини метеорологик станциялар ўрнатилди

Oбуна бўлиш
Мини метеорологик станциялар метеo маълумотларни ҳар 10 минутда онлайн кўриш имконини беради - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Хоразм ва Андижон вилоятларига мини метеорологик станциялар ўрнатилди.
Хоразм вилоятининг бир нечта ҳудудлари ва Андижон вилоятининг 5 та тумани боғдорчилик майдонларига мини метеорологик станциялар ўрнатилди.
© Ўзгидромет
Мини метеорологик станциялар  - Sputnik Ўзбекистон
1/2
© Ўзгидромет
Мини метеорологик станциялар  - Sputnik Ўзбекистон
2/2
Мини метеорологик станция маълумотлари тез орада data.meteo.uz портали мини метеорологик станция бўлимига интеграция қилиниб, метеo маълумотларни ҳар 10 минутда онлайн кўриш имкони юзага келади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Шавкат Мирзиёев метеорология хизматининг моддий-техник таъминотидаги камчиликлар ҳақида гапириб, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида локаторлар ўрнатиш, барча станцияларни автоматлаштириш, янги станция ва постлар қуриш бўйича топшириқлар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0