"Uzauto Motors" 4 та моделдаги автомобилларга шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатди

© Sputnik / Игорь Чуприн / Медиабанкка ўтишЗапуск производства Chevrolet Lacettii автоконцерном General Motors в Калининграде
Запуск производства Chevrolet Lacettii автоконцерном General Motors в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2022
Oбуна бўлиш
"Chevrolet Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларига шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилди - "UzautoMotors".
"Chevrolet Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларига шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "UzautoMotors" компанияси матбуот хизмати хабар қилди.
Компания баёнотида айтилишича, жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши ва автомобилларнинг мавжудлиги сабаб мамлакатда Chevrolet автомобилларига талабнинг ғайритабиий ўсиши кузатилди.
“Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатимиз фуқаролари енгил автомобилларни юқори ликвидли инвестиция воситаси деб билишади. Агар ўтган йили Chevrolet автомобилларини харид қилиш бўйича ўртача ойлик шартномалар сони 21 000 дона бўлган бўлса, жорий йилнинг ноябр ойида 76 000 донадан ортиқ шартнома тузилган.
Бироқ, Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) маълумотларига кўра, 2022-йилда сотиб олинган 90 000 дан ортиқ автомобил (йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг деярли учдан бир қисми) харидорлар томонидан қайта сотилган. Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлиллар ҳам "Олиб сотарлар" сонининг кўпайганини тасдиқлайди” - дейилган баёнотда.
Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши ва глобал муаммолар кучайганини ҳисобга олиб, компания бундай шароитда бошқа автомобил ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланилган йўлдан боришни тўғри деб ҳисобламоқда.
“Бу ўз навбатида барча саъй-ҳаракатни аввал тузилган шартномалар бўйича автомобил ишлаб чиқаришга йўналтиради”, - дейилган баёнотда.
Янгиликлар лентаси
0