Оғир атлетика: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧни бешта медал билан якунлади

© Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси
Ўзбекистон терма жамоаси   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2022
Oбуна бўлиш
Чемпионатда медаллар жамғариш бўйича терма жамоа олтинчи натижани қайд этди. Эркаклар ўртасида эса 3 та олтин медал билан тўртинчи поғонага кўтарилди.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатини бешта медал билан якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Колумбияда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилиги ўз поёнига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида +109 кг вазн тоифасидаги полвонлар супага чиқишди.
“Унда Акбар Жўраев мамлакат шарафини ҳимоя қилиши керак эди. Бироқ Жўраев сўнгги тайёргарлик жараёнида кичик жароҳат олгани боис мураббийлар штаби таваккал қилиб уни супага чиқишини истамади. Афсуски, Олимпиада чемпиони бу дунё биринчилигини медалсиз якунлади”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатда 3 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронза, жами 5 та медалга сазовор бўлди.
Бу билан медаллар жамғариш бўйича терма жамоа олтинчи натижани қайд этди. Эркаклар ўртасида эса 3 та олтин медал билан тўртинчи поғонага кўтарилди.
Янгиликлар лентаси
0