Каратэ WKF: ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатини мувафаққиятли бошлашди

Oбуна бўлиш
Кеча пойтахтда каратэ WKF бўйича турли ёш тоифаларидаги қитъа биринчилигига старт берилди.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Тошкентда бўлиб ўтаётган каратэ WKF бўйича Осиё чемпионатининг илк кунида 5 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Кеча пойтахтда каратэ WKF бўйича турли ёш тоифаларидаги қитъа биринчилигига старт берилди.
Биринчи кунда ўсмирлар ёш тоифаларида ката ва кумите бўйича яккалик ҳамда жамоавий йўналишдаги баҳслар ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 5 та медалга сазовор бўлди.
Ягона олтин медалга 14-15 ёшли ўсмирлар ўртасида +70 кг вазн тоифасида кечган кумите баҳсларида Муҳаммадризо Абдулатипов эгалик қилди.
Олтин медал:
Кумите (14-15 ёш), +70 кг: Муҳаммадризо Абдулатипов
Кумуш медал:
Кумите (14-15 ёш), -52 кг: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов
Бронза медал:
Ката (16-17 ёш): Абдулазиз Расулов
Жамоавий ката (16-17 ёш), ўғил болалар
Жамоавий ката (16-17 ёш), қиз болалар
© Спортни ривожлантириш вазирлиги
Каратэ WKF бўйича Осиё чемпионати - Sputnik Ўзбекистон
1/2
© Спортни ривожлантириш вазирлиги
Каратэ WKF бўйича Осиё чемпионати - Sputnik Ўзбекистон
2/2
Янгиликлар лентаси
0