https://sputniknews.uz/20221217/fargonada-talabalar-uchun-maxsus-dasturli-planshetlar-ishlab-chiqariladi-30811514.html
Фарғонада талабалар учун махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқарилади
Фарғонада талабалар учун махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқарилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Фарғонада уммон инвестицияси ҳисобига микросхемали карталар ҳамда талабалар учун махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқариш йўлга... 17.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-17T20:00+0500
2022-12-17T20:00+0500
2022-12-17T20:00+0500
жамият
фарғона
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1c/24856682_0:304:3101:2048_1920x0_80_0_0_cd1bff62a6bdf4c24ed8e2152d428411.jpg
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Фарғонада уммон инвестицияси ҳисобига микросхемали карталар ҳамда талабалар учун махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Уммон султонлигидан келган инвестор, “Oman China Investment” компанияси раҳбари Чарльз Суни қабул қилди.Компания томонидан амалга ошириладиган инвестицион лойиҳа қиймати 22 миллион долларга тенг.Биринчи босқичда микросхемали карталар ҳамда талабалар учун махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун 3 миллион доллар хорижий сармоя киритилади.Кейинги босқичларда компьютерлар ҳамда коммунал хизматлар истеъмолчилари учун “ақлли” ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади.Шунингдек, кўргазмалар маркази ҳамда e-тижорат хизматлари ҳам тақдим этувчи логистика мажмуаси барпо этиш кўзда тутилмоқда.Чарльз Су вилоят ҳокимидан талабалар учун мўлжалланган махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқариш учун дастурий таъминот талабларини олишда ёрдам беришни сўради, бу масала Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ҳал этиб берилиши билдирилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1c/24856682_57:0:2788:2048_1920x0_80_0_0_aa38f8fb8d8f108c153b7c5ae67db975.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, фарғона, талабалар
жамият, фарғона, талабалар
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Фарғонада уммон инвестицияси ҳисобига микросхемали карталар ҳамда талабалар учун махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Уммон султонлигидан келган инвестор, “Oman China Investment” компанияси раҳбари Чарльз Суни қабул қилди.
Компания томонидан амалга ошириладиган инвестицион лойиҳа қиймати 22 миллион долларга тенг.
Биринчи босқичда микросхемали карталар ҳамда талабалар учун махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун 3 миллион доллар хорижий сармоя киритилади.
Кейинги босқичларда компьютерлар ҳамда коммунал хизматлар истеъмолчилари учун “ақлли” ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади.
Шунингдек, кўргазмалар маркази ҳамда e-тижорат хизматлари ҳам тақдим этувчи логистика мажмуаси барпо этиш кўзда тутилмоқда.
Чарльз Су вилоят ҳокимидан талабалар учун мўлжалланган махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқариш учун дастурий таъминот талабларини олишда ёрдам беришни сўради, бу масала Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ҳал этиб берилиши билдирилди.