Фарғона вилояти мева ва сабзавотлар экспортида етакчи ҳудудга айланди

© Фарғона вилояти ҳокимлигиФарғона вилояти
Фарғона вилояти  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2022
Oбуна бўлиш
Фарғона вилояти хорижга 289,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Фарғона вилояти мева ва сабзавотлар экспортида етакчи ҳудудга айланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, январь-ноябрь ойларида Фарғона вилояти хорижга 289,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Мева ва сабзавотлар экспортидаги энг паст улуш Навоий вилоятига тўғри келмоқда.
Мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар:
Тошкент вилояти – 217 минг тонна
Самарқанд вилояти – 180,1 минг тонна
Сурхондарё вилояти – 157 минг тонна
Хоразм вилояти – 144 минг тонна
Наманган вилояти – 141,5 минг тонна
Андижон вилояти – 106,8 минг тонна
Тошкент шаҳри – 89,1 минг тонна
Жиззах вилояти – 77,1 минг тонна
Бухоро вилояти – 67,6 минг тонна
Қашқадарё вилояти – 49,3 минг тонна
Сирдарё вилояти – 45,4 минг тонна
Қорақалпоғистон Р. – 23,7 минг тонна
Навоий вилояти – 10,6 минг тонна
Маълумот учун, январь-октябрь ойларида Фарғона вилояти қарийб 200 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилди. Бу йил экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тури 55 тага етган.
Вилоятидан мева ва сабзавот маҳсулотлари энг кўп экспорт қилинган давлатлар Россия Федерацияси, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон бўлди.
Янгиликлар лентаси
0