Бремен мусиқачилари: Тошкентда эртак қаҳрамонларининг муз устидаги шоуси бўлиб ўтади

© AP Photo / Chiang Ying-yingШоу фонарей на Фестивале фонарей в Тайбэе
Шоу фонарей на Фестивале фонарей в Тайбэе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2022
Oбуна бўлиш
Эртак қаҳрамонлари рус эстрадаси юлдузларининг овози билан гапиришади ва куйлашади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Тошкентдаги Humo Arena муз мажмуасида 7 ва 8 январь кунлари "Бремен мусиқачилари"нинг муз устида шоуси бўлиб ўтади.
Тез кунларда кўпчилик учун севимли бўлган таниқли эртак қаҳрамонлари "Бремен мусиқачилари" конькида томоша кўрсатишади. Томошанинг тайёргарлик даражаси ва махсус эффектлари дунёдаги шоулар билан рақобатлаша олади.
Томошабинлар сеҳрли ҳалқалар билан жонглёрлик қилаётган ит, муз майдони узра учиб, акробатик маҳорат кўрсатаётган хўроз, сеҳрли фокусларни амалга оширадиган мушук, маликани ўғрилаб, ҳайратда қолган омманинг кўз ўнгида у билан парвозга кўтариладиган айғоқчи каби қаҳрамонлар билан танишишади.
Томашабинлар учун қизиқарли саҳна манзараси, фигурали учиш бўйича ғаройиб чиқишлар тайёрлаб қўйилган.
Болаларнинг севимли эртак қаҳрамонларини машҳур ва кўплаб мукофотлар совриндорлари бўлган фигурали учувчилар, муз майдонининг машҳур усталар ижро этишади. Улар орасида Ирина Слуцкая, россиялик фигурали учувчи, Россия ва Европа чемпиони Aлена Косторная ҳам бор.
Саҳна манзараси безаклардан ташқари, шоуда ноёб 3D мэппинг технологиясидан ҳам фойдаланилади. Бу видеопроекция бутун муз майдонини қирол саройига ва бепоён гулзорга айлантира олади деганидир. Эртакдаги муҳит турғун саҳнадаги томоша доирасидан чиқади ва том маънода жонланади.
Катта намойиш экранида шоу қаҳрамонлари йирик планда намойиш этилади.
Қўшиқлар учун аранжировкани скрипкачилар ўртасидаги жаҳон танлови ғолиби, Евгений Плюшенконинг Олимпиадада олтин медалига сазовор бўлган дастурлари муаллифи, Эмми мукофоти совриндори, "Евровидение-2008" танлови ғолиби, Россия жамоаси аъзоси, бастакор Эдвин Мартон ёзган.
Эртак қаҳрамонлари рус эстрадаси юлдузларининг овози билан гапиришади ва куйлашади. Қирол ва қароқчилар тўдасининг аёл сардорига Comedy Club резиденти Александр Ревва овоз берган. Трубадур қўшиқларини Россиядаги машҳур эстрада хонандаларидан бири, "Евровидение-2008" ғолиби Дима Билан ижро этади.
Томошалар 7 ва 8 январь кунлари соат 11:00, 14:00 ва 17:00 да бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0