https://sputniknews.uz/20221216/zaxarova-aqshning-rossiyani-bmt-xavfsizlik-kengashidan-chiqarish-niyatiga-izoh-berdi-30783253.html
Захарова АҚШнинг Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариш ниятига изоҳ берди
Захарова АҚШнинг Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариш ниятига изоҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
"Агар Россияни йўқ қилиш имкони бўлганда, улар зудлик билан қилишган бўларди" - Захарова. 16.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-16T15:20+0500
2022-12-16T15:20+0500
2022-12-16T15:20+0500
россия
мария захарова
россия тив
ақш
бмт
оқ уй
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/07/30553582_0:0:3058:1720_1920x0_80_0_0_f8fdd5b4d401a785c1def1ed91335fbe.jpg
ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik Агар Россияни босиб олиш ёки йўқ қилиш имкони бўлганда, АҚШ зудлик билан буни қилган бўларди, дея Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг сўзларига изоҳ берди Мария Захарова.Аввалроқ, Оқ уй матбуот котиби агар Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги иштирокини тўхтатиш йўли бўлса, АҚШ дарҳол ундан фойдаланишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ бундай имкониятни кўрмаяпти, шу сабабли Москвани халқаро майдонда изоляция қилишга ҳаракат қилаётганини айтди.Аввалроқ, Василий Небензя Россияни БМТ ташкилот низомига мувофиқ Хавфсизлик Кенгашидан чиқаришнинг имкони йўқлигини айтган эди.Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин ўз навбатида, ташаббусни амалга ошириб бўлмайдиган деб атади. Чунки БМТ қоидаларига ўзгартиришлар киритиш учун уларни аъзо давлатларининг учдан икки қисми, жумладан, Хавфсизлик Кенгашининг барча доимий аъзолари қўллаб-қувватланиши ва ратификация қилиш зарурлигини айтмоқда.Хавфсизлик Кенгашининг доимий таркибида Россия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Франция мамлакатлари бор ва барчаси вето ҳуқуқига эга.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/07/30553582_570:16:3058:1882_1920x0_80_0_0_00a7f9b0c3bcd8ea8764bc826f237495.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мария захарова, россия тив, ақш, бмт, оқ уй
россия, мария захарова, россия тив, ақш, бмт, оқ уй
Захарова АҚШнинг Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариш ниятига изоҳ берди
"Агар Россияни йўқ қилиш имкони бўлганда, улар зудлик билан қилишган бўларди" - Захарова.
ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik Агар Россияни босиб олиш ёки йўқ қилиш имкони бўлганда, АҚШ зудлик билан буни қилган бўларди, дея Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг сўзларига
изоҳ берди Мария Захарова.
Аввалроқ, Оқ уй матбуот котиби агар Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги иштирокини тўхтатиш йўли бўлса, АҚШ дарҳол ундан фойдаланишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ бундай имкониятни кўрмаяпти, шу сабабли Москвани халқаро майдонда изоляция қилишга ҳаракат қилаётганини айтди.
“Агар Россияни йўқ қилиш имкони бўлганда, улар зудлик билан қилишган бўларди. Агар бутун нефть, газ, олтин олмос ва ичимлик сувини босиб олиш имкони бўлганда, дарҳол бунга киришган бўларди. Агар коинотни эгаллашнинг йўли бўлса, буни ҳам қилишган бўларди. Худога шукрки, буларнинг йўли йўқ. Акс ҳолда, улар бунга киришишган бўларди”, - деб ёзади Захарова ўз телеграм каналида.
Аввалроқ, Василий Небензя Россияни БМТ ташкилот низомига мувофиқ Хавфсизлик Кенгашидан чиқаришнинг имкони йўқлигини айтган эди.
Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин ўз навбатида, ташаббусни амалга ошириб бўлмайдиган деб атади. Чунки БМТ қоидаларига ўзгартиришлар киритиш учун уларни аъзо давлатларининг учдан икки қисми, жумладан, Хавфсизлик Кенгашининг барча доимий аъзолари қўллаб-қувватланиши ва ратификация қилиш зарурлигини айтмоқда.
Хавфсизлик Кенгашининг доимий таркибида Россия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Франция мамлакатлари бор ва барчаси вето ҳуқуқига эга.