Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча ўчирилади

© "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали Тошкент шаҳар Юнусобод тумани
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2022
Oбуна бўлиш
Таъмирлаш ишлари сабабли айрим аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Бугун соат 08:00 дан 17:00 гача туманнинг "Кулол-қоргон" ва "Бободеҳқон" МФЙлари ҳамда Юнусобод 12, 15 ҳамда 16-мавзеларидаги аҳоли яшаш хонадонларининг электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади.
Туман ҳудудида жойлашган 110/35/10 кВ бўлган юқори кучланишли "Юнусобод" подстанциясидан чиқувчи фидер "Обод-1", "Обод-2" узатмасидан таминланувчи вақтинча кўтариб қўйилган юқори кучланишли магистрал электр сим ёғочларида таъмирлаш монтаж ишлари олиб борилади.
Шу сабабли ушбу худудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик тўхтатилади.
Янгиликлар лентаси
0