Тошкентда кураш бўйича мусобақалар бошланди - фото

Oбуна бўлиш
Мусобақада барча вилоятлардаги 25 дан ортиқ вазирлик ва ташкилотлардан 100га яқин полвонлар гиламга чиқади.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Тошкентда кураш миллий спорт тури бўйича мусобақалар бошланди. Курашчилар ўртасидаги бахслар Универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Ўзбек полвони” мусобақаси гиламида эркаклар 73 кг, 81 кг, 90 кг, 100 кг +100 кг вазн тоифасида, аёллар 3 та 57 кг, 63 кг, 78 кг вазн тоифаларида кураш олиб боради.
Мусобақада барча вилоятлардаги 25 дан ортиқ вазирлик ва ташкилотлардан 100га яқин полвонлар гиламга чиқади.
“Ўзбек полвони” мусобақаларини ўтказишдан мақсад давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида жисмоний тарбия, оммавий ва миллий спортга бўлган қизиқишларини ошириш, курашни умумхалқ спорт сифатида кенг тарғиб этишдан иборат.
Тадбир Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Кураш федерацияси KFU томонидан ташкил этилган.
© Sputnik
Универсал спорт мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Sputnik
Универсал спорт мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Sputnik
Универсал спорт мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Sputnik
Универсал спорт мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Sputnik
Универсал спорт мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Sputnik
Универсал спорт мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Янгиликлар лентаси
0