https://sputniknews.uz/20221216/rossiyadan-eng-kop-qarz-olgan-davlatlar-malum-boldi-30788270.html
Россиядан энг кўп қарз олган давлатлар маълум бўлди
Россиядан энг кўп қарз олган давлатлар маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Россиядан энг кўп қарздорлар орасида Беларус, Бангладеш, Ҳиндистон ва Вьетнам бор. Ўзбекистоннинг Россиядан қарзи миқдори кам. 16.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-16T16:36+0500
2022-12-16T16:36+0500
2023-04-05T18:42+0500
иқтисод
қарз
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16018517_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_d560934b0ab573778f30bf99b88a78c2.jpg
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўтган йили Беларус, Бангладеш ва Ҳиндистон Россиянинг энг катта қарздорларига айланди, Эрон эса 30 йил ичида биринчи марта кредит олди. Бу ҳақида РИА Новости Жаҳон банки маълумотлари таҳлилидан келиб чиқиб хабар қилмоқда.Минскнинг Москва олдидаги қарзи йил давомида 1,9 фоизга ошиб, 8,5 миллиард долларга етди. Бангладеш 4,4 миллиард доллар қарз билан иккинчи ўринда туради, бу ўтган йилгидан деярли учдан бир баравар кўп. Учинчи ўринда Ҳиндистон – унинг қарзи 11,7 фоизга ошиб, 3,3 миллиард долларга етди.2021 йилда Россиянинг энг яхши 10 та қарздорлари қуйидагилар (млрд.$) :Кейинги ўринда Ветнам ўз қарзини йил давомида атиги 0,9 фоизга ошириб, 1,5 миллиардга етди. Яман бешинчи ўринга кўтарилди (1,17 миллиард), Афғонистон эса 1,16 миллиард билан олтинчи ўринда.Ўзбекистоннинг қарзи ўтган йил давомида 77 фоизга ўсган бўлса-да, умуий ҳажми унча кўп эмас - 254,7 миллион долларни ташкил этди. Эрон 1990 йиллар бошидан бери биринчи марта Россия қарздорлари рўйхатида пайдо бўлди – ўтган йил натижаларига кўра, унинг олти миллион доллар қарзи бор эди. Жаҳон банки материалларига кўра, Теҳроннинг Москва олдидаги қарзи охирги марта 1992 йилда белгиланган. Ўшанда у 251,3 минг долларга тенг бўлган.Умуман олганда, 2021 йилда 38 давлат Россиядан қарздор. Уларнинг умумий қарзи 26,54 миллиард долларга баҳоланган ва йил давомида 7,4 фоизга ўсган. 12,06 миллиард доллар Осиё, 10 миллиард доллар Европа, 3,05 миллиард доллар Яқин Шарқ, 1,35 миллиард доллар Африка, 86,1 миллион доллар эса Лотин Америкасига тегишли.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16018517_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_139d905205504c01bfee350bd570e7bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, қарз, ўзбекистон, россия
иқтисод, қарз, ўзбекистон, россия
Россиядан энг кўп қарз олган давлатлар маълум бўлди
16:36 16.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Россиядан энг кўп қарздорлар орасида Беларус, Бангладеш, Ҳиндистон ва Вьетнам бор. Ўзбекистоннинг Россиядан қарзи миқдори кам.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўтган йили Беларус, Бангладеш ва Ҳиндистон Россиянинг энг катта қарздорларига айланди, Эрон эса 30 йил ичида биринчи марта кредит олди. Бу ҳақида РИА Новости Жаҳон банки маълумотлари таҳлилидан келиб чиқиб хабар қилмоқда.
Минскнинг Москва олдидаги қарзи йил давомида 1,9 фоизга ошиб, 8,5 миллиард долларга етди. Бангладеш 4,4 миллиард доллар қарз билан иккинчи ўринда туради, бу ўтган йилгидан деярли учдан бир баравар кўп. Учинчи ўринда Ҳиндистон – унинг қарзи 11,7 фоизга ошиб, 3,3 миллиард долларга етди.
2021 йилда Россиянинг энг яхши 10 та қарздорлари қуйидагилар (млрд.$) :
Кейинги ўринда Ветнам ўз қарзини йил давомида атиги 0,9 фоизга ошириб, 1,5 миллиардга етди. Яман бешинчи ўринга кўтарилди (1,17 миллиард), Афғонистон эса 1,16 миллиард билан олтинчи ўринда.
Ўзбекистоннинг қарзи ўтган йил давомида 77 фоизга ўсган бўлса-да, умуий ҳажми унча кўп эмас - 254,7 миллион долларни ташкил этди.
Эрон 1990 йиллар бошидан бери биринчи марта Россия қарздорлари рўйхатида пайдо бўлди – ўтган йил натижаларига кўра, унинг олти миллион доллар қарзи бор эди. Жаҳон банки материалларига кўра, Теҳроннинг Москва олдидаги қарзи охирги марта 1992 йилда белгиланган. Ўшанда у 251,3 минг долларга тенг бўлган.
Умуман олганда, 2021 йилда 38 давлат Россиядан қарздор. Уларнинг умумий қарзи 26,54 миллиард долларга баҳоланган ва йил давомида 7,4 фоизга ўсган. 12,06 миллиард доллар Осиё, 10 миллиард доллар Европа, 3,05 миллиард доллар Яқин Шарқ, 1,35 миллиард доллар Африка, 86,1 миллион доллар эса Лотин Америкасига тегишли.