Қорақалпоғистонга қурилиш вазири тайинланди

© Sputnik / Табылды КадырбековЧиновник с портфелем
Чиновник с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2022
Oбуна бўлиш
Қурилиш вазири лавозимида ишлаган Жалгасбай Бердиханов бошқа ишга ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Бугун, 16 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири лавозимига Азимжон Сапарбаевич Қурбанбаев тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шу муносабат билан амалдаги қурилиш вазири Жалгасбай Примбетович Бердиханов лавозимидан озод этилди. У бошқа ишга ўтган, бироқ лавозимга аниқлик киритилмаган.
Азимжон Қурбанбаев 1975 йил Амударё туманида туғилган. 1998 йили Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Қорақалпоғистон Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги “Архитектура режалаштириш бюроси” ДУК бош муҳандиси лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Қорақалпоғистон транспорт вазири лавозимига Маманбий Омаров тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0