Польша бош вазири Европарламентни порахўрлик ва иккиюзламачиликда айблади

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишЭкономический форум в Крынице
Экономический форум в Крынице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2022
Oбуна бўлиш
Польша бош вазири Моравецкий Европарламентга “аввало ўз ҳовлисини тозалаб олишни” тавсия қилди
ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Европарламентдаги коррупцион можарога изоҳ берди ва уни иккиюзламачиликда айблади. Бу ҳақида Interia нашри хабар бермоқда.

“Европа парламентдаги коррупция афераси – жуда катта можаро. Бошқа мамлакатларни, жумладан Польшага қонун устуворлигини тушунтирмоқчи бўлганлар, аввало ўз ҳовлисини тозалаб олиши керак”, - дейди сиёсатчи.

У, шунингдек, Европарламентда “катта масхарабозлик” ҳукмронлигини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, парламент вакиллари воқеа юзасидан изоҳ берганларида маълум бўлди.
“Европарламент қонунларга итоат қилмайди. Бугун ниқоблар ечилди ва ташкилот биринчи навбатда ўзини тартибга солиб олиши керак”, - дейди Польша бош вазири.
Бельгия ҳукумати жума куни Брюсселда коррупция гумонларини тергов қилиш муносабати билан бир неча бор тинтувлар ўтказди. Коррупция можароси Қатарда чемпионати билан боғлиқлиги айтилмоқда. Европарламент раиси ўринбосари, грек сиёсатчиси Ева Кайли ва унинг шериги қўлга олинди, сиёсатчининг яшаш жойида тинтув ўтказилди. Сиёсатчи Пасок-Кинал (Греция) партиясидан чиқариб юборилди. Европа Парламенти раҳбари Роберта Метсола ЕП вице-парламенти сифатида Кайлига берилган барча ваколатларни тўхтатишга қарор қилди.
Янгиликлар лентаси
0