Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ иттифоқига оид музокаралар давом этмоқда – Россия ТИВ

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПредприятие ООО РН-Пурнефтегаз в Ямало-Ненецком автономном округе
Предприятие ООО РН-Пурнефтегаз в Ямало-Ненецком автономном округе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазирлиги масъул ходими ОАВда тарқалаётган турли талқинларга эътибор қилмасликка чақирди.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ иттифоқи тузиши бўйича музокаралар давом этмоқда, баъзи ОАВларда тарқалаётган талқинларга ишонмаслик керак, деди Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Юрий Сентюрин РИА Новости агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, Москва ҳамкорларнинг контекстдан юлиб олинган иқтибослари ОАВда тарқалаётганига эътибор қаратган.

“Бу борада айниқса ўзбекистонлик ҳамкорларнинг сўзларига эътибор қаратилмоқда ва бундан улар бу ишни қандайдир равишда қабул қилмаётгандек бўлиб туюлиши мумкин. Лекин аслида айнан ҳозир музокаралар давом этмоқда, улар ҳали якунланмаган.

ОАВлар эса битта иборага асосланиб давлатлар бу лойиҳани қабул қилмаяпти деган хулосалар чиқармоқда. Аслида эса айни дамда ушбу таклифни, ёндашувни ўрганиш жараёни кетмоқда" - дейди Сентюрин.

Эслатиб ўтамиз, уч томонлама газ иттифоқи ҳақидаги хабарлар ноябрь ойининг охирида Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг учрашувидан кейин пайдо бўлган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, газ иттифоқи Россия газини Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидан транспортировка қилишни мувофиқлаштириш мақсадида ташқил қилинмоқда. Эҳтимол дастлабки босқичда қандайдир юридик шахс ташкил қилиш керак бўлади. Бу масала ҳали муҳокама қилинмоқда, деган эди Россия президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ соҳасида ҳамкорлик истиқболига эга, жумладан газ етказиб бериш ва уни қайта ишлаш борасида, деган эди Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак.

Ўзбекистон

Айрим маҳаллий ва хорижий ОАВларда "Ўзбекистон газ иттифоқидан воз кечгани" ҳақидаги шов-шувли хабарлар энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовнинг баёнотидан кейин пайдо бўлган эди. Амалдор интервьюлардан бирида "Ўзбекистон газни қандайдир иттифоқ ёки альянс тузиш орқали эмас, қўшни давлатлардан тижорат шартномалари асосида" сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Қозоғистон

Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков айтишига кўра, газ иттифоқи тузиш масаласи уч томонлама форматда муҳокама қилинмаган. Ҳозирча томонлар газ транспорт тизимининг техник имкониятларини ўрганмоқда. Бу борада ҳамкорлик қилиш уччала томоннинг ҳам розилигини талаб қилади. Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко "мутахассислар барча хавфларни, жумладан санкциялар хавфини ҳам ҳисобга олиши керак" деган фикр билдирган эди.
Янгиликлар лентаси
0