Ўзбек исмларининг электрон имло луғати яратилади

© Depositphotos.com / DmitrimarutaСемья с интернет зависимостью
Семья с интернет зависимостью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2022
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлиги ва тилшунос олимлар электрон луғат ва мобил иловани яратиш устида иш олиб бормоқда. Қайд этилишича, ушбу лойиҳа миллий қадриятларга мос исмларни оммалаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбек исмларининг электрон имло луғати яратилади. Ҳозирда Адлия вазирлиги ва тилшунос олимлар электрон луғат ва мобил иловани яратиш устида иш олиб бормоқда.
Адлия вазирлиги ташаббуси ва таклифига кўра Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан ўзбек исмларининг электрон имло луғатини яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳа миллий қадриятларга мос исмларни оммалаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, исм қўйиш жараёнда фуқароларга қулайлик яратиш, исмларнинг маъноси ва ёзилишидаги ўзига хосликларни эътиборга олиш масалалари ҳам долзарб ҳиобланади.
Ушбу лойиҳа фуқароларга исм танлашда, ФҲДЁ органлари ходимларига эса исмларни қайд этиш ва ўзгартириш жараёнларида муҳим таянч манба бўлиши назарда тутилган.
“Лойиҳа муддати режага кўра июль ойигача. Яна иш битиши ва сифатига қараймиз. "Тил тур" акцияси давомида ҳудудларда ўрганиш ўтказилганда, ФҲДЁ органларида ва умуман фуқароларда ҳам исмлар имлоси ва изоҳи акс этган электрон луғатга эҳтиёж борлиги анқланди. Чунки кўп янги исмлар кириб келмоқда, лотин алифбосига ўтилди. Исмларнинг лотин алифбоси ва инглиз тилида ёзилиши қандай бўлади деган саволлар кўп берилади. Шу сабабли биз ташаббус билан чиқдик, олимлар ташаббусимизга лаббай деб жавоб беришди, ҳозирда шу лойиҳа қилиняпти”, дейди Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева Sputnik мухбирига.
Ушбу электрон луғатда исмларнинг ўзбек тили лотин алифблсида ҳамда инглиз тилида ёзилиши ва маъноси (изоҳи) акс этади. Луғат ФҲДЁ электрон тизимига интеграция қилинади.
Янгиликлар лентаси
0