Озарбайжон авиакомпанияси Бокудан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди

© пресс-служба Министерства транспорта Узбекистана Азербайджанская авиакомпания AZAL совершила первый рейс из Баку в Самарканд
Азербайджанская авиакомпания AZAL совершила первый рейс из Баку в Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2022
Oбуна бўлиш
Кеча Боку-Фарғона-Боку йўналишини очган Airbus A320 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Озарбайжоннинг AZAL авиакомпанияси Бокудан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.
Кеча маҳаллий вақт билан соат 04:15да авиакомпаниянинг самолёти Фарғонага келиб қўнди. Боку-Фарғона-Боку йўналишини очган Airbus A320 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.
Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Фарғона Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги учинчи шаҳарга айланди.
Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта - пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бокудан Самарқандга - сешанба ва пайшанба кунлари.
Маълумот учун, 1992 йилда ташкил этилган "Озарбайжон Ҳаво Йўллари" (AZAL) йирик авиаташувчи бўлиб, Boeing ва Airbus самолётларининг замонавий паркига эга бўлган, МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятида етакчилардан бири ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0