ОТМ битирувчиларининг 18 мингдан ортиғи давлат хизматига қабул қилинди

© pixabayБлокнот с ручкой на столе
Блокнот с ручкой на столе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2022
Oбуна бўлиш
Танловларда 1,2 млн номзод иштирок этди. Улардан 45 мингга яқини давлат хизматига қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Олий таълим муассасалари битирувчиларининг 18 272 нафари давлат хизматига қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига 78 та вазирлик ва идора, 208 та туман (шаҳар) ҳокимликлари уланган бўлиб, мавжуд вакант лавозимларига 103 406 маротаба танлов эълон қилинди.
Танловларда 1,2 млн номзод иштирок этди. Улардан 45 мингга яқини давлат хизматига қабул қилинди.
Танловлар ғолиблари таркиби таҳлил қилинганда, ишга қабул қилинганларнинг 18 272 нафари (43%) 150 та ОТМнинг охирги 5 йиллик битирувчилари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Қуйидаги ОТМ битирувчиси очиқ танлов орқали давлат хизматига қабул қилинган:
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети - 840 нафар;
Самарқанд ветеринария медицинаси институти - 749 нафар;
Урганч давлат университети - 700 нафар;
Бухоро давлат университети - 674 нафар;
Фарғона политехника институти - 673 нафар;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети - 671 нафар;
Тошкент молия институти - 638 нафар;
Термиз давлат университети - 594 нафар;
Гулистон давлат университети - 577 нафар;
Тошкент давлат аграр университети - 569 нафар.
Ўтказилган танловларнинг тест синови босқичида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган 73 997 нафар номзодларнинг 31 777 нафари ОТМларни охирги 5 йилликда тамомлаган битирувчилар эканлиги маълум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0