https://sputniknews.uz/20221216/ei-davlatlari-rossiyaga-qarshi-yangi-sanktsiyalar-paketini-kelishib-oldi-30785160.html
ЕИ давлатлари Россияга қарши янги санкциялар пакети ҳақида келишиб олди
ЕИ давлатлари Россияга қарши янги санкциялар пакети ҳақида келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Навбатдаги чекловлар бугун расман тасдиқланиб, эълон қилиниши кутиляпти. 16.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-16T14:23+0500
2022-12-16T14:23+0500
2023-04-05T18:42+0500
иқтисод
санкция
европа иттифоқи
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30135847_0:126:3195:1923_1920x0_80_0_0_a1821718e8b63598d1470f16ebef59d1.jpg
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Европа Иттифоқи Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакети бўйича келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новости France-Presse агентлигига таяниб, хабар бермоқда.Дипломатик манбаларга кўра, санкциялар бўйича муроса келишувига Европа Иттифоқи етакчиларининг Брюсселда бўлиб ўтган саммити доирасида эришилди. Янги чекловлар жума куни расман тасдиқланади.Ўз навбатида, Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель Россияга қарши санкцияларнинг янги пакети бўйича келишувга эришилганини тасдиқлади. Польша бош вазири Моравецкий, Европа Иттифоқининг индивидуал санкциялари 200 га яқин россияликни қамраб олганини, икки мақсадли маҳсулотларга ҳам чекловлар жорий этилишини қўшимча қилди.Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари Александр Грушко навбатдаги чекловларга муносабат билдириб, расмий Москва янги санкциялар шароитида мамлакат иқтисодиёти манфаатларини таъминлаш чораларини ишлаб чиқишини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир. Унинг сўзларига кўра, Россия ўзини яккаламоқчи эмас, уни замонавий дунёда қаттиқ изоляция қилиб бўлмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30135847_232:0:2963:2048_1920x0_80_0_0_31311112ab9a6c8d586f0f4c56a3d805.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, санкция, европа иттифоқи, россия
иқтисод, санкция, европа иттифоқи, россия
ЕИ давлатлари Россияга қарши янги санкциялар пакети ҳақида келишиб олди
14:23 16.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Навбатдаги чекловлар бугун расман тасдиқланиб, эълон қилиниши кутиляпти.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Европа Иттифоқи Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакети бўйича келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новости France-Presse агентлигига таяниб,
хабар бермоқда.
Дипломатик манбаларга кўра, санкциялар бўйича муроса келишувига Европа Иттифоқи етакчиларининг Брюсселда бўлиб ўтган саммити доирасида эришилди. Янги чекловлар жума куни расман тасдиқланади.
Ўз навбатида, Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель Россияга қарши санкцияларнинг янги пакети бўйича келишувга эришилганини тасдиқлади. Польша бош вазири Моравецкий, Европа Иттифоқининг индивидуал санкциялари 200 га яқин россияликни қамраб олганини, икки мақсадли маҳсулотларга ҳам чекловлар жорий этилишини қўшимча қилди.
Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари Александр Грушко навбатдаги чекловларга муносабат билдириб, расмий Москва янги санкциялар шароитида мамлакат иқтисодиёти манфаатларини таъминлаш чораларини ишлаб чиқишини маълум қилди, деб
ёзмоқда РИА Новости.
“Биз (Брюсселнинг ҳаракатларини) салбий баҳолаймиз. Биз иқтисодий манфаатларимизни таъминлайдиган чора-тадбирлар ишлаб чиқамиз”, - дейди Грушко.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир. Унинг сўзларига кўра, Россия ўзини яккаламоқчи эмас, уни замонавий дунёда қаттиқ изоляция қилиб бўлмайди.