https://sputniknews.uz/20221215/zominda-hayvonlar-va-qushlar-uchun-suniy-ozuqa-maydonchalari-yaratildi-30752983.html
Зоминда ҳайвонлар ва қушлар учун сунъий озуқа майдончалари яратилди
Зоминда ҳайвонлар ва қушлар учун сунъий озуқа майдончалари яратилди
Sputnik Ўзбекистон
Қўриқхоналарда яшовчи ҳайвонларни қиш мавсумидан беталофат олиб чиқиш учун қўриқхоналарда биотехник тадбирлар ўтказилмоқда. 15.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-15T10:26+0500
2022-12-15T10:26+0500
2022-12-15T10:26+0500
жамият
жиззах
ҳайвонлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30753162_0:10:640:370_1920x0_80_0_0_c4bcbb3dbb633f672b8bba7e865d7b61.jpg
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Зомин давлат қўриқхонасида ҳайвонлар ва қушлар учун сунъий озуқа майдончалари яратилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар берди.Қўриқхоналар тоғли ҳудудларда жойлашгани ва қиш фаслида ҳарорат бошқа жойларга нисбатан совуқроқ бўлганлиги туфайли бу ерда яшовчи ҳайвонлар учун егуликлар топиш бироз қийинлашади.Уларни қиш мавсумидан беталофат олиб чиқиш учун қўриқхоналарда биотехник тадбирлар ўтказилмоқда.Қайд этилишича, автомашина чиқолмайдиган тепаликлар ва тоғ чўққиларига озуқа маҳсулотлари отлар ёрдамида ташиб чиқилиб, ҳайвонларнинг юриш эҳтимоли бор жойларга қўйиб чиқилди.Маълумот учун, қўриқхона Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида жойлашган. Унинг умумий ер майдони 26 840 гектарни ташкил этади. Қўриқхонанинг 3 дан 2 қисми ўрмон билан қопланган.Ушбу ҳудудларда Қизил китобга киритилган қўнғир тоғ айиғи, шунингдек, бўри, тулки, жайра каби йиртқичлар, тоғ эчкиси, тўнғиз каби ўтхўрлар, каклик, бедана, булбул каби сайроқи қушларни учратиш мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30753162_68:0:572:378_1920x0_80_0_0_ef970aebac673b9f37527e8a747f95a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жиззах, ҳайвонлар
жамият, жиззах, ҳайвонлар
Зоминда ҳайвонлар ва қушлар учун сунъий озуқа майдончалари яратилди
Қўриқхоналарда яшовчи ҳайвонларни қиш мавсумидан беталофат олиб чиқиш учун қўриқхоналарда биотехник тадбирлар ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Зомин давлат қўриқхонасида ҳайвонлар ва қушлар учун сунъий озуқа майдончалари яратилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар
берди. Қўриқхоналар тоғли ҳудудларда жойлашгани ва қиш фаслида ҳарорат бошқа жойларга нисбатан совуқроқ бўлганлиги туфайли бу ерда яшовчи ҳайвонлар учун егуликлар топиш бироз қийинлашади.
Уларни қиш мавсумидан беталофат олиб чиқиш учун қўриқхоналарда биотехник тадбирлар ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, автомашина чиқолмайдиган тепаликлар ва тоғ чўққиларига озуқа маҳсулотлари отлар ёрдамида ташиб чиқилиб, ҳайвонларнинг юриш эҳтимоли бор жойларга қўйиб чиқилди.
Маълумот учун, қўриқхона Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида жойлашган. Унинг умумий ер майдони 26 840 гектарни ташкил этади. Қўриқхонанинг 3 дан 2 қисми ўрмон билан қопланган.
Ушбу ҳудудларда Қизил китобга киритилган қўнғир тоғ айиғи, шунингдек, бўри, тулки, жайра каби йиртқичлар, тоғ эчкиси, тўнғиз каби ўтхўрлар, каклик, бедана, булбул каби сайроқи қушларни учратиш мумкин.