https://sputniknews.uz/20221215/suv-resurslarini-boshqarish-huquqi-agroklasterlarga-beriladi-30753991.html
Сув ресурсларини бошқариш ҳуқуқи агрокластерларга берилади
Сув ресурсларини бошқариш ҳуқуқи агрокластерларга берилади
Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалиги кластерлари даромадларининг бир қисми сувдан самарали фойдаланишга йўналтирилади. 15.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-15T12:42+0500
2022-12-15T12:42+0500
2022-12-15T12:42+0500
жамият
сув
қарор
кластер
қашқадарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/02/23072734_0:1140:2048:2292_1920x0_80_0_0_9199fe6e7bd3b2bbb798007953900def.jpg
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Сув хўжалиги объектларини бошқариш ҳуқуқи агрокластерларга берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 12 декабрь куни қабул қилинган “Қашқадарё вилояти тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.Ҳужжат давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш натижалари бўйича Сув хўжалиги вазирлиги ва агрокластер ўртасида тузиладиган битим асосида бошқарувга беришни кўзда тутади.Ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ернинг ижара муддатига мос даврга Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан кластерларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида уларни сақлаш, таъмирлаш-тиклаш, реконструкция ва модернизация қилиш учун агрокластерлар маблағининг бир қисмини жалб қилган ҳолда берилади.Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/02/23072734_0:1536:2048:3072_1920x0_80_0_0_3d9889fc3ce4101bbf17f108f63c3220.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сув, қарор, кластер, қашқадарё
жамият, сув, қарор, кластер, қашқадарё
Сув ресурсларини бошқариш ҳуқуқи агрокластерларга берилади
Қишлоқ хўжалиги кластерлари даромадларининг бир қисми сувдан самарали фойдаланишга йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Сув хўжалиги объектларини бошқариш ҳуқуқи агрокластерларга берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 12 декабрь куни қабул қилинган “Қашқадарё вилояти тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида
белгиланди.
Ҳужжат давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш натижалари бўйича Сув хўжалиги вазирлиги ва агрокластер ўртасида тузиладиган битим асосида бошқарувга беришни кўзда тутади.
Ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ернинг ижара муддатига мос даврга Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан кластерларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида уларни сақлаш, таъмирлаш-тиклаш, реконструкция ва модернизация қилиш учун агрокластерлар маблағининг бир қисмини жалб қилган ҳолда берилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
Агрокластерларга мақсадли фойдаланиш учун бериладиган ички суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқларининг асосий кўрсаткичлари;
Агрокластерларга ДХШ шартлари асосида ернинг ижара муддатига мос даврга бошқарувга бериладиган давлат ирригация тизими каналларида сув сарфини онлайн мониторинг қилиш ва масофадан бошқариш тизимини жорий қилиш прогноз кўрсаткичлари;
Давлат сув хўжалиги объектларини агрокластерларга ДХШ шартлари асосида ернинг ижара муддатига мос даврга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бошқарувга бериш бўйича “йўл харитаси”.