Россия ва Кувайтдан учган самолётлар Наманганга қўна олмади

© АО “Uzbekistan Airports”Международный аэропорт Наманган
Международный аэропорт Наманган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2022
Oбуна бўлиш
Ноқулай об-ҳаво сабабли самолётлар Тошкент аэропортига йўналтирилди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Наманган халқаро аэропортида қалин туман туфайли кўринишнинг пасайиб кетиши (50 м) рейсларни қабул қилиш ва жўнатишини чеклаб қўйди. Шу сабабли, иккита рейс муқобил аэродромларга жўнатилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ хабар берди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Уфа-Наманган йўналиши бўйича HY9958 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:15 да Тошкент аэропортига қўнди. Шунингдек, Jazeera Airways авиакомпаниясининг J9645 рейси (Кувайт — Наманган) ҳам пойтахт аэропортига йўналтирилди.
Кўринишнинг пастлиги "Red Wings" WZ1127 (Екатеринбург-Наманган) рейси кутиш зонасига юборилишига сабаб бўлди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 07:30 да белгиланган аэропортга қўниши керак эди.
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9825 (Наманган-Сочи) ва HY9823 (Наманган-Уфа), шунингдек, Flydubai FZ781 (Дубай-Наманган) рейслари Наманган халқаро аэропортида об-ҳаво яхшилангунига қадар кечиктирилди.
Янгиликлар лентаси
0