“Радикал чоралар”. АҚШ Украина учун энг кескин ишга қўл урди
22:24 15.12.2022 (янгиланди: 11:26 11.03.2024)
Oбуна бўлиш
Экспертларнинг айтишларича Америка комплекслари Украинанинг алоҳида объектларини ҳимоя қилишга қодир. Бироқ, Киев истаётгандек, осмонни тўлиқ ёпиш имконсиз.
CNN телеканалининг манбаларга таяниб хабар беришича, Америка ҳукумати Украинага Patriot зенит ракета комплексларини етказиб бермоқчи. Аввалроқ, Оқ уй бунга қарор қила олмаган эди. Ушбу қурол жанг майдонида кучлар мувозанатини ўзгартира оладими – РИА Новостида батафсил
Осмонни ёпиш
Ноябрь ойларидаёқ Пентагон “Patriot”ларни Киевга юбормаслигини маълум қилган эди. Энди эса Америка ҳарбий идораси: “Ҳозирча ҳеч нима дея олмаймиз”, дея мужмал жавоб бермоқда.
Телеканалда айтилишича, қарорни мудофаа вазири Ллойд Остин ва президент Жо Байден тасдиқлаши керак.
Ҳаво ҳужумига қарши тизимлар етказилиши ҳақида Франция ҳам хабар берди. Мамлакат ТИВ раҳбари Катрин Колонна айнан қандай қурол ҳақида сўз бораётганини аниқ айтмаган. Бироқ, ноябрь сўнггида Украина Қуролли Кучлари Париждан иккита Crotale зенит ракета комплексларини қабул қилиб олгани маълум бўлди.
Яқинда Вашингтонга ташрифи чоғида Эммануэль Макрон Байденга Украинани бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга ваъда берган эди.
© © Фото : U.S. ArmyАмериканский зенитный ракетный комплекс Patriot
Американский зенитный ракетный комплекс Patriot
© © Фото : U.S. Army
“Қимматбаҳо роҳат”
Британиянинг Jane’s ҳарбий портали маълум қилишича, гап бу ерда атиги битта батареядаги тўртта ишга тушириш ўрнатмалари, ҳар бири- саккизта ракетали Patriot PAC-3 лар ҳақида кетмоқда. Қоидага кўра, бунга қўшиб бошқарув пункти, радиолокация станцияси ва қувватлантирувчи машиналар ҳам берилади.
PAC-3 – анча янги модификация, аммо у қуроллар сафига 2001 йилда қабул қилинган. Самолётни бир ўқ билан уриб тушириш эҳтимоли анча юқори- яъни 80-90%, тактик ракета билан -60-80%. Нишон 15 километр баландликда ва 20 километргача масофада сониясига 1600 метр тезликда ҳаракатлана олади.
“Шундай қилиб, Ғарб Украинанинг энерготизимларини ҳимоя қилмоқчи. Ҳозир улар Россиянинг мунтазам зарбаларидан катта йўқотишларга дуч келмоқда”,-дейди Россия ҳарбий фанлар академияси мухбир аъзоси Владимир Козин. Ва у Люблянск қўшинларидаги можародан сўнг Польша “Патриотлар” билан қуролланганини эслатиб ўтди.
Албатта, кучайтириш аҳамиятли. Аммо муаммолар ҳам бор. Асосий муаммо-нарх. Ҳатто анчайин эски PAC-2 лар батареялари миллиард доллар, ҳар бир ракетаси миллион доллар туради.
Бу 2017 йиллларданоқ Америка ОАВ ларида жуда кўп муҳокама қилинган. АҚШ армияси ассосиацияси съездида генерал Дэвид Перкинс “энг яқин иттифоқчилардан бири” ушбу қурилмалардан фойдаланаётгани ҳақида сўзлаб берган эди.
“Улар Амазонда 200 долларга сотиладиган квадрокоптерни уриб туширишди. Албатта, дрон “Patriot” ва унинг уч миллионлик ракетасига қарши ҳеч қандай имкониятга эга эмас эди. <…> Лекин бу иқтисодий нуқтаи назардан оқилона эканлигига ишончим комил эмас”, - дейди ғазабланган офицер.
© © Фото : U.S. Army / Eugen WarkentinАмериканские зенитные ракетные комплексы Patriot
Американские зенитные ракетные комплексы Patriot
© © Фото : U.S. Army / Eugen Warkentin
Қўшимча қийинчиликлар
Истеъфодаги генерал Марк Хертлингнинг айтишича, Патриот персонални жуда кўп муддатда тайёрланишини талаб қилади.
“Агар узоқ муддатли махфий машғулотлар бўлмаганда, ЗРК лари ҳамон жанг майдонида бўлмайди. Бунинг учун ойлар керак бўлади”, деб ёзади у ўз Твиттерида.
Шунингдек, у ОАВ ларнинг ушбу комплексни бошқариш учун уч нафар ҳарбий етарли бўлиши ҳақидаги ёлғонларини фош этди.
“Уч киши бошқарув пульти олдида ўтириши керак, - дея аниқлик киритади ҳарбий – ҳаммаси яхши уддаланиши учун ҳаво ҳужумига қарши мудофаада яхши таҳсил олган ўнлаб мутахассислар керак”.
Фронт учун оқибатлари
Экспертларнинг айтишларича Америка комплекслари Украинанинг алоҳида объектларини ҳимоя қилишга қодир. Бироқ, Киев истаётгандек, осмонни тўлиқ ёпиш имконсиз.
“Биз гапираётган комплекслар сонига асосланиб, бу кўпроқ Ғарбнинг қатъиятини намойиш этишга қаратилган сиёсий ҳаракат эканлигини айтиш мумкин”, - дейди Россия Табиий фанлар академияси мухбир аъзоси, геосиёсат бўйича эксперт Константин Цоколов.
Қолаверса, техник параметрларга кўра, Американинг зенит ракета комплекслари С-300 га жуда яқин. “Бизнинг қўшинларимиз эса бундай тизимларга қарши қандай курашишни билади”, - дея қўшимча қилади у.
Нозик жиҳатлари ва техник параметрлари ҳақида амалиётда билиб олиш мумкин бўлади. Шунга ўхшаш ҳолатлар бор : Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши тизимлари Киевда “ғалаба қуроли” деб номланадиган ва мақталган HIMARS га ҳам мослаша олган эди.