Путин: ЕИ АҚШнинг сиёсати Европага зарар эканини тан олди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в международной конференции "Путешествие в мир искусственного интеллекта"
Президент РФ В. Путин принял участие в международной конференции Путешествие в мир искусственного интеллекта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти ЕИ АҚШ сиёсати Европани саноатсизланишига олиб келишини тан олаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Санкция ва чекловларни жорий қилиш орқали Европа, биринчи навбатда, инфляциянинг мисли кўрилмаган ўсишига эришди, Европа Иттифоқи (ЕИ) расмийлари аллақачон АҚШ сиёсати қитъани саноатсизланишга олиб бораётганини тан олишмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Европанинг ўзи чекловлар қўйиш орқали нимага эришди? Аввало, мисли кўрилмаган, иқтисодчилар айтишича, ўз уйларида, еврозонада инфляциянинг сакрашига. Ноябрь ойида у умуман еврозонада 10 фоизни ташкил этди, баъзи мамлакатлар учун бу умуман – 20, 21, 25 фоиздан ортиқ”, - дейди Путин Стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар бўйича кенгаш йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ расмийлари аллақачон АҚШ сиёсати Европани саноатсизланишга олиб бораётганини тан олишмоқда.
“Бугун Европа Иттифоқи расмийларининг ўзлари уларнинг асосий ҳамкори бўлмиш АҚШ сиёсати тўғридан-тўғри Европани деиндустриялаштиришга олиб бораётганини айтишмоқда. Улар ҳатто шу муносабат билан ўзларининг америкалик хўжайинига баъзи ҳисобларни тақдим этишга ҳаракат қилишяпти. Баъзида уларнинг баёнотларида ҳатто норозилик оҳанги ҳам бўлади, нега бизга бундай қиляпсан? Шу муносабат билан мен шунчаки сўрамоқчиман: нима хоҳлагандингиз? Ўзига оёқ артишга рухсат берганлар билан яна нима қилинади? Охир-оқибат, бу уларнинг шахсий иши”, - дейди Путин.
Саноат интиҳоси: Европа деиндустриализация жар ёқасида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Европа саноати инқироз ёқасида
Янгиликлар лентаси
0