Оғир атлетика: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда дастлабки медалларни қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитаси Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси -87 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Турсуной Жабборова кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси -87 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Турсуной Жабборова кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
У даст кўтариш машқида 112 кг билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, силтаб кўтариш машқида 129 кг билан саккизинчи поғонадан жой олди. Икки курашдаги 241 кг якунда Жабборовага бронза медалини тақдим қилди.
Шунингдек, тунги дастурда -81 кг вазн тоифасида иштирок этган Ригина Адашбаева умумий ҳисобда 220 кг билан 18-натижани қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0