Марказий Осиё минтақасида тўқимачилик саноатининг Ўзбекистон модели жорий қилинмоқда

© Sputnik / Виктор Чернов / Медиабанкка ўтишМаргиланская фирма "Атлас"
Маргиланская фирма Атлас - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун асосий тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берувчи давлатга айланди. Мамлакат экспортининг 52% МДҲ давлатларига тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Марказий Осиё минтақасида тўқимачилик саноатининг Ўзбекистон модели жорий қилинмоқда. Бу ҳақда АОКАда "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон тўқимачилик саноатида олиб борилаётган ислохотлар ўз самарасини беришни бошлади.
Маҳаллий корхоналар томонидан сўнги 5 йил мобайнида республиканинг барча ҳудуларида 350дан ортиқ янги тўқимачилик саноати корхоналарини ташкил этилди.
Шу билан бирга, қўшни Тожикистон (“Зелал Текстиль”), Қозиғистон (“Астера текстиль”), Қирғизстон (“Арт Софт”) каби давлатларда тўқимачилик корхоналари ташкил этилиши бошланди.
Пахта-тўқимачилик кластери модели Озарбайжон Иқтисодиёт вазири ва ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди ва ўзбек инвесторларини Ҳукумат қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
Грузия учун тўқимачилик саноатини ривожлантиришда Ўзбекистон ҳамкор сифатиди ўрганилмоқда ва турли портларида тўқимачилик корхоналари очиш ва Европа бозорига Ўзбекистон учун хаб бўлиш таклифи маҳаллий корхоналар томонидан ўрганилмоқда.
“Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун асосий тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берувчи давлат ҳам ҳисобланади. Мамлакат экспортининг 52% МДҲ давлатларига тўғри келади. Айни дамда, Тошкентни Марказий Осиё Fashion-марказига айлантириш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ресублика бўйлаб 12 минг дан ортиқ тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд бўлса, 5 мингдан ортиғи тайёр кийим-кечак маҳсулотларини етиштиришга қаратилган. Бу йил 86 тўқимачилик корхонасининг очилиши натижасида 23 мингдан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тўқимачилик экспортини 4,3 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу бўйича президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тегишли топшириқ берган.
Аввалроқ Россияда ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг ўнлаб мультибренд дўконлари очилиши маълум қилинганди. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаровнинг айтишича, аллақачон бу учун жойлар ташкил этилиб, савдо уйлари инфратузилмаси ривожланмоқда. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон корхоналарига Ғарб компаниялари Россия бозорини тарк этганидан сўнг бўшаган савдо марказларидан жой олишга ёрдам берилади.
Янгиликлар лентаси
0