Марказий банкнинг асосий ставкаси 15 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдирилди

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Центральный банк Узбекистана
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2022
Oбуна бўлиш
МБ асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 15дек — Sputnik. Айни пайтда Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.
Унда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Охирги марта Марказий банк июлдаги йиғилишда асосий ставка йиллик 16 фоиздан 15 фоизгача пасайтирганди. Шундай кейин асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилмоқда. 27 октябрь куни ҳам асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилганди.
Регулятор йил охиригача ташқи иқтисодий муҳитдаги ноаниқликлар, глобал инфляцион жараёнлар, юқори ички иқтисодий фаоллик ва мавсумийликнинг истеъмол нархларига оширувчи таъсири билан боғлиқ инфляцион хатарлар сақланиб қолинаётганини таъкидлаганди.
“Мазкур хатарларни инобатга олиб, асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолиш бўйича қарор қабул қилинди”, - дейилганди МБ изоҳида.
Янгиликлар лентаси
0