https://sputniknews.uz/20221215/markaziy-bank-asosiy-stavka-nega-ozgarishsiz-qoldirilganini-tushuntirdi-30766918.html
Марказий банк асосий ставка нега ўзгаришсиз қолдирилганини тушунтирди
Марказий банк асосий ставка нега ўзгаришсиз қолдирилганини тушунтирди
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, белгиланган асосий ставка динамикасидан келиб чиқиб шаклланадиган пул-кредит шароитлари инфляцияни кейинги йилги прогноз даражасига... 15.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-15T18:32+0500
2022-12-15T18:32+0500
2022-12-15T18:32+0500
иқтисод
марказий банк
асосий ставка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768424_0:732:2047:1883_1920x0_80_0_0_2adb8130f933ec8a332848075f4a97a7.jpg
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилганини тушунтирди.Регулятор изоҳида тушунтирилишича, жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархида мувозанатлашув кузатилаётган бўлса ҳам, ички бозорда нархларга бўлган босимлар сақланиб қолмоқда.Аҳоли инфляцион кутилмалари, умумий инфляциянинг сўнгги 3−4 ойда сезиларли ўзгармаганлиги ва айни пайтда базавий инфляциянинг ўсувчи тренди иқтисодиётда "нисбатан қатъий" пул-кредит шароитларини сақлаб қолишни тақозо этмоқда.Инфляция ва инфляцион кутилмаларИстеъмол бозорларида талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи иқтисодий омиллар ҳисобига нархларга бўлган босим юқорилигича қолмоқда.МБ маълумотларига кўра, ноябрь ойида йиллик инфляция суръати 12,3 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16 фоизга ошган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар мос равишда 10,7 ва 7,8 фоизга қимматлашди.Ноябрь ойи натижаларига кўра, аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари 15,3 фоизни, тадбиркорларнинг кутилмалари эса 14,3 фоизни ташкил этгани ҳолда ўтган ойлар даражасида қолмоқда.Шунингдек, йиллик базавий инфляция ноябрда 13,4 фоизгача тезлашиб, унинг умумий инфляциядаги ҳиссаси 10,1 фоиз бандгача ошди.Ички иқтисодий шароитларРағбатлантирувчи фискал сиёсат, ташқи иқтисодий операциялар ҳажмининг сезиларли ўсиши ва иқтисодиётга йўналтирилган кредит қўйилмаларининг ортиб бориши фонида иқтисодий фаолликда барқарорлик сақланиб қолмоқда.Жумладан, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ўртасида ноябрь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, иқтисодий фаоллик индекси 51,1 бирликни ташкил этди.2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида банклар томонидан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,7 фоизга, хусусан, уй хўжаликларига 1,6 баробар кўп кредитлар ажратилди.Нафақа ва иш ҳақиларнинг оширилиши ҳамда трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмлари ўсиши, ўз навбатида, савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида пул тушумлари ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,5 фоизга ўсишига омил бўлди.Умуман олганда, иқтисодий фаолликнинг илдамловчи кўрсаткичлари таклиф омилларининг салбий таъсирини инобатга олмаган ҳолда IV чоракда ҳам иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини 5,5 фоиз атрофида бўлишини кўрсатмоқда.Ташқи иқтисодий шароитларБу бўйича юқори ноаниқлик даражаси сақланиб қолмоқда. Хусусан, жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархларида мувозанатлашув кузатилаётган бўлсада, уларнинг келгуси динамикаси бўйича хатар ва ноаниқликлар мавжуд.Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ташқи савдо операциялари бўйича экспорт тушумларида ҳам, импорт учун тўловларда ҳам ўсувчи тенденциялар кузатилди.Таъкидланишича, экспорт ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,3 фоизга, импорт — 21,2 фоизга ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,2 баробарга ошди. Шунингдек, ушбу даврда банкларнинг аҳолидан валюта хариди ва аҳолига валюта сотуви ўртасидаги ижобий тафовут 2,8 млрд долларга тенг бўлди.Ташқи иқтисодий алоқаларда кузатилаётган ушбу вазият, ички валюта бозорини мувозанатлаштириб, миллий валюта алмашув курси барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатди, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси йил бошига нисбатан 3,5 фоизга қадрсизланди.Пул-кредит шароитлариЖорий йилнинг август-ноябрь ойларида асосий ставканинг ўзгаришсиз қолиши ҳамда инфляциянинг келгуси йилда кутилаётган пасаювчи динамикаси иқтисодиётда "нисбатан қатъий" шароитларни таъминлашга хизмат қилди.Банклараро пул бозорида ўртача тортилган фоиз ставкалари ноябрда 14,1 фоизни ташкил этиб, UZONIA индекси кичик тебранишлар билан тўлиқ фоиз коридори доирасида шаклланди.Миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларида ҳам бироз пасайиш кузатилиб, октябрь ойида жисмоний шахсларники бўйича 20,7 фоизга ва юридик шахсларники — 16,7 фоизга тенг бўлди.Депозитлар бозоридаги ижобий реал фоиз ставкалари миллий валютадаги муддатли депозитлар ҳажмининг жорий йилнинг ўтган 11 ойида сезиларли даражада ўсишининг (1,6 баробар) асосий омилларидан бўлмоқда.Хатарлар ва ноаниқликларЁқилғи таъминоти билан боғлиқ масалалар транспорт-логистика ва ташиш нархларини ошириши орқали товарлар ва хизматлар нархларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Аҳоли даромадларининг, шу жумладан, мамлакатга пул ўтказмаларининг юқори ўсиш суръатлари фонида иқтисодиётда ялпи талаб ҳажмидаги юқори ижобий суръатлар, ялпи таклифдаги айрим узилишлар фонида инфляцияга оширувчи босим ўтказиши эҳтимолларини юзага келтиради.Шу билан бирга, глобал иқтисодий фаоллик ва эҳтимолий рецессия билан боғлиқ хатарларнинг сақланиб қолаётганлиги, келгуси йилда ташқи талабни камайтирувчи аҳамият касб этади. Геосиёсий тангликнинг давом этиши эса ташқи молия бозорларида мамлакатимизнинг "хатар мукофоти"нинг ортишига олиб келиши мумкин. Ушбу омиллар глобал молиявий шароитларнинг қатъийлашиб бориши фонида ташқи молиялаштириш имкониятларининг қисқариш хавфини орттиради.Бундай шароитда, ички молиявий ресурслардан самарали фойдаланилиши ва умумий фискал тақчилликнинг қисқартирилиши ташқи таъсирларни минималлаштириш имконини беради.Ўз ўрнида, базавий инфляциянинг ўсувчи динамикаси ва унинг умумий инфляциядаги ҳиссасининг ошиб бораётганлиги ички иқтисодиётда инфляцион босимларнинг узоқроқ муддатли характерга эга бўлиб бораётганлигини билдиради.Регулятор ташқи ва ички иқтисодий шароитлар таъсирида юзага келадиган инфляцион омиллар ва хатарлар синчковлик билан ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилишини қайд этган.Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2023 йил 26 январь кунига белгиланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768424_0:745:1688:2011_1920x0_80_0_0_9b251c7207f35387792f51a0892af1d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, марказий банк, асосий ставка
иқтисод, марказий банк, асосий ставка
Марказий банк асосий ставка нега ўзгаришсиз қолдирилганини тушунтирди
Таъкидланишича, белгиланган асосий ставка динамикасидан келиб чиқиб шаклланадиган пул-кредит шароитлари инфляцияни кейинги йилги прогноз даражасига пасайтиришга замин яратиб боради.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки асосий ставка йиллик
15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилганини тушунтирди.
Регулятор изоҳида тушунтирилишича, жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархида мувозанатлашув кузатилаётган бўлса ҳам, ички бозорда нархларга бўлган босимлар сақланиб қолмоқда.
Аҳоли инфляцион кутилмалари, умумий инфляциянинг сўнгги 3−4 ойда сезиларли ўзгармаганлиги ва айни пайтда базавий инфляциянинг ўсувчи тренди иқтисодиётда "нисбатан қатъий" пул-кредит шароитларини сақлаб қолишни тақозо этмоқда.
“Бугунги йиғилишда белгиланган асосий ставка динамикасидан келиб чиқиб шаклланадиган пул-кредит шароитлари инфляцияни кейинги йилги прогноз даражасига пасайтиришга замин яратиб боради”, - дейилади
изоҳда.Инфляция ва инфляцион кутилмалар
Истеъмол бозорларида талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи иқтисодий омиллар ҳисобига нархларга бўлган босим юқорилигича қолмоқда.
МБ маълумотларига кўра, ноябрь ойида йиллик инфляция суръати 12,3 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16 фоизга ошган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар мос равишда 10,7 ва 7,8 фоизга қимматлашди.
Ноябрь ойи натижаларига кўра, аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари 15,3 фоизни, тадбиркорларнинг кутилмалари эса 14,3 фоизни ташкил этгани ҳолда ўтган ойлар даражасида қолмоқда.
Шунингдек, йиллик базавий инфляция ноябрда 13,4 фоизгача тезлашиб, унинг умумий инфляциядаги ҳиссаси 10,1 фоиз бандгача ошди.
Рағбатлантирувчи фискал сиёсат, ташқи иқтисодий операциялар ҳажмининг сезиларли ўсиши ва иқтисодиётга йўналтирилган кредит қўйилмаларининг ортиб бориши фонида иқтисодий фаолликда барқарорлик сақланиб қолмоқда.
Жумладан, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ўртасида ноябрь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, иқтисодий фаоллик индекси 51,1 бирликни ташкил этди.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида банклар томонидан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,7 фоизга, хусусан, уй хўжаликларига 1,6 баробар кўп кредитлар ажратилди.
Нафақа ва иш ҳақиларнинг оширилиши ҳамда трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмлари ўсиши, ўз навбатида, савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида пул тушумлари ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,5 фоизга ўсишига омил бўлди.
Умуман олганда, иқтисодий фаолликнинг илдамловчи кўрсаткичлари таклиф омилларининг салбий таъсирини инобатга олмаган ҳолда IV чоракда ҳам иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини 5,5 фоиз атрофида бўлишини кўрсатмоқда.
Ташқи иқтисодий шароитлар
Бу бўйича юқори ноаниқлик даражаси сақланиб қолмоқда. Хусусан, жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархларида мувозанатлашув кузатилаётган бўлсада, уларнинг келгуси динамикаси бўйича хатар ва ноаниқликлар мавжуд.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ташқи савдо операциялари бўйича экспорт тушумларида ҳам, импорт учун тўловларда ҳам ўсувчи тенденциялар кузатилди.
Таъкидланишича, экспорт ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,3 фоизга, импорт — 21,2 фоизга ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,2 баробарга ошди. Шунингдек, ушбу даврда банкларнинг аҳолидан валюта хариди ва аҳолига валюта сотуви ўртасидаги ижобий тафовут 2,8 млрд долларга тенг бўлди.
Ташқи иқтисодий алоқаларда кузатилаётган ушбу вазият, ички валюта бозорини мувозанатлаштириб, миллий валюта алмашув курси барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатди, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси йил бошига нисбатан 3,5 фоизга қадрсизланди.
Жорий йилнинг август-ноябрь ойларида асосий ставканинг ўзгаришсиз қолиши ҳамда инфляциянинг келгуси йилда кутилаётган пасаювчи динамикаси иқтисодиётда "нисбатан қатъий" шароитларни таъминлашга хизмат қилди.
Банклараро пул бозорида ўртача тортилган фоиз ставкалари ноябрда 14,1 фоизни ташкил этиб, UZONIA индекси кичик тебранишлар билан тўлиқ фоиз коридори доирасида шаклланди.
Миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларида ҳам бироз пасайиш кузатилиб, октябрь ойида жисмоний шахсларники бўйича 20,7 фоизга ва юридик шахсларники — 16,7 фоизга тенг бўлди.
Депозитлар бозоридаги ижобий реал фоиз ставкалари миллий валютадаги муддатли депозитлар ҳажмининг жорий йилнинг ўтган 11 ойида сезиларли даражада ўсишининг (1,6 баробар) асосий омилларидан бўлмоқда.
Ёқилғи таъминоти билан боғлиқ масалалар транспорт-логистика ва ташиш нархларини ошириши орқали товарлар ва хизматлар нархларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Аҳоли даромадларининг, шу жумладан, мамлакатга пул ўтказмаларининг юқори ўсиш суръатлари фонида иқтисодиётда ялпи талаб ҳажмидаги юқори ижобий суръатлар, ялпи таклифдаги айрим узилишлар фонида инфляцияга оширувчи босим ўтказиши эҳтимолларини юзага келтиради.
Шу билан бирга, глобал иқтисодий фаоллик ва эҳтимолий рецессия билан боғлиқ хатарларнинг сақланиб қолаётганлиги, келгуси йилда ташқи талабни камайтирувчи аҳамият касб этади. Геосиёсий тангликнинг давом этиши эса ташқи молия бозорларида мамлакатимизнинг "хатар мукофоти"нинг ортишига олиб келиши мумкин. Ушбу омиллар глобал молиявий шароитларнинг қатъийлашиб бориши фонида ташқи молиялаштириш имкониятларининг қисқариш хавфини орттиради.
Бундай шароитда, ички молиявий ресурслардан самарали фойдаланилиши ва умумий фискал тақчилликнинг қисқартирилиши ташқи таъсирларни минималлаштириш имконини беради.
Ўз ўрнида, базавий инфляциянинг ўсувчи динамикаси ва унинг умумий инфляциядаги ҳиссасининг ошиб бораётганлиги ички иқтисодиётда инфляцион босимларнинг узоқроқ муддатли характерга эга бўлиб бораётганлигини билдиради.
Регулятор ташқи ва ички иқтисодий шароитлар таъсирида юзага келадиган инфляцион омиллар ва хатарлар синчковлик билан ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилишини қайд этган.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2023 йил 26 январь кунига белгиланган.