ФНҚИЗ АИ-80 бензин ишлаб чиқаришни кўпайтирди

© Foto : ФНПЗФерганский НПЗ
Ферганский НПЗ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2022
Oбуна бўлиш
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ижтимоий ёнилғи ишлаб чиқариш 50 фоизга оширилди.
АТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида қиш мавсуми бошланиши билан АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқариш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа оширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
14 декабрь ҳолатига кўра корхонада кунига 1250 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич шу йилнинг январь-ноябрь ойларидаги 800 тоннани ташкил этган.
Қайд этилишича, заводнинг ишлаб чиқариш қувватларини мақсадли янгилаш ҳамда Saneg нефт-газ компанияси (2022 йил июнь ойидан бери ФНҚИЗга эгалик қилади) томонидан жалб қилинган инвестициялар туфайли қайта ишлаш ҳажмини оширишга эришилган.
“Умуман олганда, Saneg ФНҚИЗни модернизация қилиш учун 400 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтириб, йил давомида хомашёни қайта ишлаш тезлигини икки бараварга, 1 миллион тоннадан 2 миллион тоннагача ошириш ниятида”, - дейилади вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, АИ-92 бензин ишлаб чиқариш ҳажми ҳам оширилган. Ҳозирда ҳар куни камида 500 тонна шу маркали маҳсулот савдоларга қўйилмоқда.
Корхона директори Ҳабиб Латиповнинг сўзларига кўра, бугунги кунда корхонанинг барча ресурслари аҳолини ҳамёнбоп ёқилғи, хусусан, бензин билан таъминлашга қаратилган.
“Яқинда акциз солиғининг бекор қилиниши бозорга сезиларли таъсир кўрсатди ва талаб ҳам сезиларли даражада ошди. Бироқ биз ишлаб чиқариш дастурини ундан олдин, ноябрь ойида корхонанинг иш ҳажмини мослаштириб, куз-қиш мавсумининг максимал даври яқинлигини англаган ҳолда ўзгартирган эдик”, - дейди корхона директори Ҳабиб Латипов.
Аввалроқ ФНҚИЗ АИ-80 маркали бензин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини оширгани хабар қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0