https://sputniknews.uz/20221215/axborotni-uzatish-va-tarqatish-tartibini-oz-ichiga-olgan-kodeks-ishlab-chiqildi---tafsilotlar--30765118.html
Ахборотни узатиш ва тарқатиш тартибини ўз ичига олган кодекс ишлаб чиқилди - тафсилотлар
Ахборотни узатиш ва тарқатиш тартибини ўз ичига олган кодекс ишлаб чиқилди - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Оммавий ахборот воситаларида порнография, бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб этиш тақиқланади. 15.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-15T17:46+0500
2022-12-15T17:46+0500
2022-12-15T17:46+0500
жамият
аока
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/833/07/8330709_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_b876e8f293044522269e63685ce33981.jpg
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги 8 та қонун битта норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига келтирилиб, Ахборот кодекси ишлаб чиқилди.Кодексни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ишлаб чиққан. Кодекс лойиҳаси 50 та манфаатдор вазирлик ва идорадан келишувдан ўтказилган.Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.Шунингдек, ахборотнинг муҳофаза қилиниши ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тиртиби акс эттирилган.Кодекс 131 моддадан иборат бўлиб, қатор янги тушунчаларни ўз ичига олади.Масалан, 54-моддада оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги белгилаб берилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш ҳам ман этилади.ОАВ орқали қуйидагилардан фойдаланилишига йўл қўйилмайди:Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, уларни ҳақоратлаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадиган фаолиятига, шунингдек, фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.Кодескнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш ва муҳокамаларда 29 декабрга қадар иштирок этиш мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/833/07/8330709_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_add5870ed575e862a653a57ea2a2aaa1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, аока
Ахборотни узатиш ва тарқатиш тартибини ўз ичига олган кодекс ишлаб чиқилди - тафсилотлар
Оммавий ахборот воситаларида порнография, бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб этиш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги 8 та қонун битта норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига келтирилиб, Ахборот кодекси ишлаб чиқилди.
Кодексни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ишлаб чиққан. Кодекс лойиҳаси 50 та манфаатдор вазирлик ва идорадан келишувдан ўтказилган.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
Шунингдек, ахборотнинг муҳофаза қилиниши ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тиртиби акс эттирилган.
Кодекс 131 моддадан иборат бўлиб, қатор янги тушунчаларни ўз ичига олади.
Масалан, 54-моддада оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги белгилаб берилган.
Ҳужжатда келтирилишича, оммавий ахборот воситаларида порнография, бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб этишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш ҳам ман этилади.
ОАВ орқали қуйидагилардан фойдаланилишига йўл қўйилмайди:
уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш;
давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек ёлғон ахборот тарқатиш;
агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
қонунга мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадида фойдаланилиш.
Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, уларни ҳақоратлаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадиган фаолиятига, шунингдек, фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.
Кодескнинг тўлиқ матни билан
қуйида танишиш ва муҳокамаларда 29 декабрга қадар иштирок этиш мумкин.