https://sputniknews.uz/20221215/aholi-bandligini-taminlash-30772429.html
Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тўрт йўналишда вазифалар белгиланди
Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тўрт йўналишда вазифалар белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузиб, 50 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга топшириқ берилди. 15.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-15T19:37+0500
2022-12-15T19:37+0500
2022-12-16T10:56+0500
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30768712_0:60:1143:703_1920x0_80_0_0_646c2588904a3bb203e6d9be85b97bc6.jpg
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислиги ўтган йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган чора тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби маълум қилди.Биринчи йўналиш – келаси йили пахта ва ғалладан бўшаган 100 минг гектарни аҳолига бўлиб бериш энг катта захира бўлади.Энди ерни қўлидан иш келадиган, деҳқончиликни биладиган одамларга бериш, камида 600 минг аҳолини доимий ва 900 минг аҳолини мавсумий даромад олишини таъминлаш зарур.8 триллион сўмлик 600 дан зиёд сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун саноатда иш ўринлари яратиши керак. Шу билан бирга, келаси йили қишлоқ хўжалигига халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган 400 миллион долларни кўпроқ доимий иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтириш зарур.Келгуси йилда пилла етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида ушбу соҳага ҳам эркинлик берилиши таъкидланди. Эндиликда етиштирилган пилла аҳолидан жаҳон биржаларидан кам бўлмаган нархда харид қилинади.Бу камида 500 минг аҳолини банд қилиб, уларнинг даромадини 2-3 баравар ошириш имконини беради.Иккинчи йўналиш доирасида ишсизлик оғир бўлган 1 мингта маҳалла учун 300 та микро-марказ ташкил этиб, уларга тадбиркорлик учун имконият яратилиши зарур.Туман ва шаҳарларнинг 255 та марказий кўчаси ҳамда 274 та маҳалладаги савдо-хизмат кўчалари тўлиқ ишга тушиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.Келгуси йилда автомобиль йўллари бўйида 3 мингдан ортиқ ер майдонларини аукционга чиқариш ҳам сервис соҳасида янги иш ўринлари учун катта имконият бўлади.1 апрелга қадар 60 мингта кўчма савдо шохобчалари учун ерларни аукционга чиқариш топширилди. Бу орқали келаси йили камида 200 минг аҳоли учун даромадли иш ўрни яратиш шарт.Учинчи йўналиш – 8 миллиард долларлик 300 та йирик лойиҳани ишга тушириш ҳисобига, юқори даромадли иш ўринлари яратиш, саноат зоналарида 16 триллион сўмлик 1 минг 300 та лойиҳани ишга тушириш шарт.Мутасаддиларга келгуси йилда тадбиркорларга 536 та норуда конлар ва майдонларни аукцион орқали сотиш, бунга инвесторларни жалб қилиб, қурилиш материаллари соҳасида янги доимий иш ўринлари яратишга топшириқ берилди.Умуман, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги инвестиция лойиҳалари ва маҳаллий саноатда жами 320 мингта доимий иш ўрни яратишга масъул бўлиши таъкидланди.Президент тўртинчи йўналиш – Янги Ўзбекистон массивлари, ипотека дастури доирасида ва хусусий сектор билан келаси йили 90 мингта хонадонли уй-жойлар қуриш шартлигини қайд этди.Бугунги кунга қадар ипотека дастурлари доирасида қурилиши керак бўлган хонадонларнинг атиги 20 мингтаси ёки 40 фоизи якунига етган. Бундан ташқари, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида жами 1 минг хонадонли уй-жойларни қуриш ишлари бошланмаган.Бош вазирга ўн кун муддатда режани бажармаган ҳудудлар бўйича хулоса қилиб, таклиф киритиш топширилди.Келаси йили ҳар бир вилоят ҳокими 5-10 минг хонадонли уй-жой қуриш режасини қилиб, бунинг учун бир ой муддатда ер участкаларини аукционга чиқариши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш соҳасида 6 ойгача ишга қабул қилиш бўйича соддалашган меҳнат шартномаларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда норасмий сектордаги 100 минг аҳолини қонуний фаолиятга ўтказиш вазифаси қўйилди. Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузиб, 50 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга топшириқ берилди. Бунда, уларга меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилиши таъкидланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30768712_64:0:1080:762_1920x0_80_0_0_efe9ecc72c9b2f37261d14586852f4a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон
Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тўрт йўналишда вазифалар белгиланди
19:37 15.12.2022 (янгиланди: 10:56 16.12.2022) Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузиб, 50 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга топшириқ берилди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислиги ўтган йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган чора тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби
маълум қилди. Биринчи йўналиш – келаси йили пахта ва ғалладан бўшаган 100 минг гектарни аҳолига бўлиб бериш энг катта захира бўлади.
Энди ерни қўлидан иш келадиган, деҳқончиликни биладиган одамларга бериш, камида 600 минг аҳолини доимий ва 900 минг аҳолини мавсумий даромад олишини таъминлаш зарур.
8 триллион сўмлик 600 дан зиёд сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун саноатда иш ўринлари яратиши керак. Шу билан бирга, келаси йили қишлоқ хўжалигига халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган 400 миллион долларни кўпроқ доимий иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтириш зарур.
Келгуси йилда пилла етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида ушбу соҳага ҳам эркинлик берилиши таъкидланди. Эндиликда етиштирилган пилла аҳолидан жаҳон биржаларидан кам бўлмаган нархда харид қилинади.
Бу камида 500 минг аҳолини банд қилиб, уларнинг даромадини 2-3 баравар ошириш имконини беради.
Иккинчи йўналиш доирасида ишсизлик оғир бўлган 1 мингта маҳалла учун 300 та микро-марказ ташкил этиб, уларга тадбиркорлик учун имконият яратилиши зарур.
Туман ва шаҳарларнинг 255 та марказий кўчаси ҳамда 274 та маҳалладаги савдо-хизмат кўчалари тўлиқ ишга тушиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга 17 та туман ва шаҳарнинг мастер-режаларини 1 апрелгача якунига етказиб, савдо ва сервис объектлари учун янги ерларни аукционга чиқариш топширилди. Тушган маблағлар яна 20 та туман ва шаҳарнинг мастер-режаларини ишлаб чиқишга йўналтирилади.
Келгуси йилда автомобиль йўллари бўйида 3 мингдан ортиқ ер майдонларини аукционга чиқариш ҳам сервис соҳасида янги иш ўринлари учун катта имконият бўлади.
1 апрелга қадар 60 мингта кўчма савдо шохобчалари учун ерларни аукционга чиқариш топширилди. Бу орқали келаси йили камида 200 минг аҳоли учун даромадли иш ўрни яратиш шарт.
Учинчи йўналиш – 8 миллиард долларлик 300 та йирик лойиҳани ишга тушириш ҳисобига, юқори даромадли иш ўринлари яратиш, саноат зоналарида 16 триллион сўмлик 1 минг 300 та лойиҳани ишга тушириш шарт.
Мутасаддиларга келгуси йилда тадбиркорларга 536 та норуда конлар ва майдонларни аукцион орқали сотиш, бунга инвесторларни жалб қилиб, қурилиш материаллари соҳасида янги доимий иш ўринлари яратишга топшириқ берилди.
Умуман, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги инвестиция лойиҳалари ва маҳаллий саноатда жами 320 мингта доимий иш ўрни яратишга масъул бўлиши таъкидланди.
Президент тўртинчи йўналиш – Янги Ўзбекистон массивлари, ипотека дастури доирасида ва хусусий сектор билан келаси йили 90 мингта хонадонли уй-жойлар қуриш шартлигини қайд этди.
Бугунги кунга қадар ипотека дастурлари доирасида қурилиши керак бўлган хонадонларнинг атиги 20 мингтаси ёки 40 фоизи якунига етган. Бундан ташқари, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида жами 1 минг хонадонли уй-жойларни қуриш ишлари бошланмаган.
Бош вазирга ўн кун муддатда режани бажармаган ҳудудлар бўйича хулоса қилиб, таклиф киритиш топширилди.
Келаси йили ҳар бир вилоят ҳокими 5-10 минг хонадонли уй-жой қуриш режасини қилиб, бунинг учун бир ой муддатда ер участкаларини аукционга чиқариши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш соҳасида 6 ойгача ишга қабул қилиш бўйича соддалашган меҳнат шартномаларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда норасмий сектордаги 100 минг аҳолини қонуний фаолиятга ўтказиш вазифаси қўйилди.
Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузиб, 50 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга топшириқ берилди. Бунда, уларга меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилиши таъкидланди.