“Вкусно-и Точка” Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишОткрытие новой сети ресторанов быстрого питания "Вкусно и точка" в Москве
Открытие новой сети ресторанов быстрого питания Вкусно и точка в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия тамаддихоналар тармоғи Mcdonald’s мавжуд бўлмаган бозорларга киришни кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россиянинг “Вкусно-и Точка” тез овқатланиш ресторанлари тармоғи МДҲ давлатлари, жумладан, Ўзбекистон бозорларига чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда ОАВ.
Қайд этилишича, бу McDonald's мавжуд бўлмаган мамлакатларда франшиза сотиш орқали амалга оширилиши мумкин. Улар орасида Арманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон бор.
Mcdonald’s билан келишувга кўра, Россия тармоғи Америка корпорацияси фаолият юритадиган бозорларда ишлай олмайди. Ва бу йилги ҳолатга кўра, у дунёнинг 119 мамлакатида мавжуд.
Компания маълумотига кўра, янги бозорларга чиқишдан аввал тармоқ учун таъминот ва логистика узлуксизлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ишлар Ўзбекистонда 2023 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган.
Американинг McDonald's тамаддихоналари тармоғи Россиядаги фаолиятини март ойида тўхтатди ва кейинчалик бозорни бутунлай тарк этишга ва Россиядаги бизнесини сотишга қарор қилди. Бизнесни компания лицензиясига эга Александр Говор сотиб олди, энди у янги “Вкусно - и точка” бренди остидаги ресторанларни бошқаряпти.
Янгиликлар лентаси
0