Туркия келаси йилдан сайёҳларни солиққа тортишни бошлайди

© Sputnik / Алексей КуденкоСтамбул
Стамбул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2022
Oбуна бўлиш
Турар-жой солиғи талабалар ва дипломатик ваколатхона ходимларидан ундирилмайди.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Туркияда келаси йил 1 январдан бошлаб сайёҳлардан хизматлар нархининг икки фоизи миқдорида турар-жой солиғи ундирилади. Хорижий давлатларнинг дипломатик персонали тўловдан озод қилинади, деб хабар берди РИА Новости NTV телеканалига таяниб.
“Турар-жой солиғи меҳмонхоналар, дам олиш қишлоқлари, бутик-меҳмонхоналар, мотеллар, пансионатлар, қишлоқлар, тоғли уйлар ва лагерларда бўлганлардан ундирилади. Тариф икки фоизни ташкил қилади. Жамоат меҳмон уйлари, дам олиш марказлари ва оромгоҳлар ҳам солиққа тортилади, тунаб қолиш жойлари бундан мустасно”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, талабаларни ётоқхоналар, хостел ва оромгоҳларгаа жойлаштириш хизматлари ушбу тўловдан озод қилинган.
“Хорижий давлатларнинг Туркиядаги дипломатик ходимлари ҳам яшаш учун солиқ тўламайди”, - дейилади телеканал хабарида.
Янгиликлар лентаси
0