Самарқандда аҳолидан харид қилиб олинган қадимий ашёлар кўргазмаси ташкил этилди - фото

Oбуна бўлиш
Кўргазмада “Миллий меросга менинг ҳиссам” акцияси доирасида харид қилинган ашёлар намойиш этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Самарқанд вилоятидаги “Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик” музейи биносида фуқаролар қўлида сақланган қадимий ашёлар кўргазмаси ташкил этилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кўргазмада “Миллий меросга менинг ҳиссам” акцияси доирасида харид қилинган ашёлар намойиш этилмоқда. Мазкур ашёлар Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ходимлари вилоят ва республика бўйлаб илмий экспедициялари давомида топилган ҳамда аҳолидан харид қилиб олинган.
"Ушбу ашёлар келгусида музей-қўриқхона тасарруфида ташкил этилиши режалаштирилган музейлар экспозициясини бойитишга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Экспонатлар орасидан қуйидагилар ўрин олган:
Паяриқдан топилган сакларнинг икки минг йиллик бронза қозони;
Милоддан аввалги II аср ва милодий XIV асрларга оид бронза кўзгулар;
Қорахонийлар даврига оид 180 та кумуш тангалар коллекцияси,
Чиғатой хонларининг 236 та динор ва дирҳамлари;
Ипак гиламлар, антиқа заргарлик буюмлари, тарихий либослар ва расмлар.
© Маданий мерос агентлиги
“Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик” музейи - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Маданий мерос агентлиги
“Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик” музейи - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Маданий мерос агентлиги
“Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик” музейи - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Янгиликлар лентаси
0