https://sputniknews.uz/20221214/rossiya-garb-rejalarini-barbod-qildi-va-uni-dahshatga-soldi--oav--30741876.html
Россия Ғарб режаларини барбод қилди ва уни даҳшатга солди – ОАВ
Россия Ғарб режаларини барбод қилди ва уни даҳшатга солди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Ғарб санкциялари рубль курсини қулата олмаган, Россиядаги инфляция эса махсус операция бошлангандан буён сезиларли пасайган. 14.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-14T20:35+0500
2022-12-14T20:35+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
ғарб
санкциялар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0e/30741619_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_c347f117e4e26beb2431728c163a2663.jpg
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россияда иқтисодий урушда Ғарб устидан ғалаба қозонмоқда ва бу душманни дашҳатга солмоқда, дея ёзади Роберт Фарли “19FortyFive” нашри учун.Мақолада таъкидланишича, Москва унга қарши АҚШ ва унинг иттифоқчилари бошлаган молиявий кампанияни барбод қилиш уддасидан чиққан.“Россия ўз энергия ресурсларини айрим истеъмолчиларга (ҳатто Европада) етказиб беришда давом этмоқда ва янгиларини топди, нарх ошиши эса экспорт камайишини қисман қоплаган”, - дея ёзади ФарлиУнинг сўзларига кўра, Ғарб санкциялари рубль курсини қулата олмаган, Россиядаги инфляция эса махсус операция бошлангандан буён сезиларли пасайган.“Рубль қуламади. Ҳақиқатдан у аксарият хорижий валюталарга нисбатан кучлилигича қолмоқда. Боз устига Россиядаги инфляция айрим Ғарб мамлакатларидагига қараганда сезиларли паст”, - дея хулоса қилган Фарли.Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0e/30741619_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_bf9845223c3cd4808bf415b803c6998b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ғарб, санкциялар, россия
дунёда, ғарб, санкциялар, россия
Россия Ғарб режаларини барбод қилди ва уни даҳшатга солди – ОАВ
20:35 14.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Ғарб санкциялари рубль курсини қулата олмаган, Россиядаги инфляция эса махсус операция бошлангандан буён сезиларли пасайган.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россияда иқтисодий урушда Ғарб устидан ғалаба қозонмоқда ва бу душманни дашҳатга солмоқда, дея
ёзади Роберт Фарли “
19FortyFive” нашри учун.
Мақолада таъкидланишича, Москва унга қарши АҚШ ва унинг иттифоқчилари бошлаган молиявий кампанияни барбод қилиш уддасидан чиққан.
“Россия ўз энергия ресурсларини айрим истеъмолчиларга (ҳатто Европада) етказиб беришда давом этмоқда ва янгиларини топди, нарх ошиши эса экспорт камайишини қисман қоплаган”, - дея ёзади Фарли
Унинг сўзларига кўра, Ғарб санкциялари рубль курсини қулата олмаган, Россиядаги инфляция эса махсус операция бошлангандан буён сезиларли пасайган.
“Рубль қуламади. Ҳақиқатдан у аксарият хорижий валюталарга нисбатан кучлилигича қолмоқда. Боз устига Россиядаги инфляция айрим Ғарб мамлакатларидагига қараганда сезиларли паст”, - дея хулоса қилган Фарли.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.