Қалин туман туфайли Фарғона водийсида аэропортлар фаолияти вақтинча чекланди

© Uzbekistan airports Наманган халқаро аэропорти
Наманган халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2022
Oбуна бўлиш
Фарғона, Андижон ва Наманган халқаро аэропортларида яқин орада об-ҳаво шароити яхшиланишини кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ноқулай об-ҳаво туфайли Фарғона водийсида аэропортлар фаолияти вақтинча чекланди. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.
Қалин туман ва кўриш чегарасининг пастлиги бир нечта халқаро аэропортларда самолётларни қабул қилиш ва жўнатишлар кечиктирилишига сабаб бўлди.
Хусусан, ноқулай об-ҳаво туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY87 (Урганч — Фарғона) рейси Урганч аэропортида ушлаб қолинди. Самолётда 73 йўловчи бор бўлиб, у маҳаллий вақт билан соат 09:35 да учиши лозим эди.
Кўриш чегараси 25 метрдан кам бўлганлиги сабабли HY71/72, HY84 (Фарғона — Самарқанд, Фарғона — Тошкент) рейслари бекор қилинди.
Шунингдек, “Фарғона” аэропорти Санкт-Петербургдан учган самолётни қабул қила олмади ва борт “Тошкент” аэропортига йўналтирилди.
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9628/9627 (Тошкент — Фарғона — Москва) ва HY622 (Тошкент — Фарғона) йўналишидаги рейслари учиш вақти ўзгартирилди.
Қуюқ туман (кўриш — 300 метр) HY622 (Москва — Андижон) рейси учиш аэропортида бир неча соатга кечиктирилишига сабаб бўлди. Хозирда самолёт кутиш зонасига йўналтирилди ва муқобил аэродромга жўнаб кетади.
Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманган аэропортида бир қатор рейслар қолдирилган. Беқарор об-ҳаво туфайли аэропорт вақти-вақти билан самолётларни қабул қилиш ва жўнатишларни чеклашга мажбур бўлмоқда.
Фарғона, Андижон ва Наманган халқаро аэропортларида яқин орада об-ҳаво шароити яхшиланишини кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0