https://sputniknews.uz/20221214/mahalliy-yonalishlarda-qoshimcha-poezdlar-harakati-yolga-qoyiladi-30723533.html
Маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади
Маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Қўшимча поезд қатновлари Янги йил байрами муносабати билан йўлга қўйилади. 14.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-14T08:37+0500
2022-12-14T08:37+0500
2022-12-14T08:37+0500
жамият
поезд қатнови
тошкент
термиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0c/30668515_0:80:1220:766_1920x0_80_0_0_fc2fb6c9bae98ed5a87f61d78d62dcfa.jpg
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзтемирйўлйўловчи хабар берди.Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.Мазкур йўналишда 17 декабридан 2023 йилнинг 15 январига қадар қўшимча 24та рейс амалга оширилади.Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:Шунингдек, “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.“Янги йил байрами” муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида 15-22-29-декабрь кунлари ва 5-12-19-26-январ кунлари қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: Чипталарни темир йўл чиптахоналари ҳамда chipta.railway.uz сайти орқали электрон тарзда харид қилиш мумкин.
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0c/30668515_227:148:1051:766_1920x0_80_0_0_37cec8b638adb04bc6e6a7cd5bb9e9a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, поезд қатнови, тошкент, термиз
жамият, поезд қатнови, тошкент, термиз
Маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади
Қўшимча поезд қатновлари Янги йил байрами муносабати билан йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзтемирйўлйўловчи хабар
берди. Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.
Мазкур йўналишда 17 декабридан 2023 йилнинг 15 январига қадар қўшимча 24та рейс амалга оширилади.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
17-19-21-24-26-28 декабрь кунлари ҳамда 2023 йилнинг 2-4-7-9-11-14 январь кунлари 158-сонли “Тошкент – Термиз” йўналишидаги поезд қатнови: Тошкент 21:42 – Термиз 11:41
18-20-22-25-27-29 декабрь кунлари ҳамда 2023 йилнинг 3-5-8-10-12-15 январь кунлари 157-сонли “Термиз - Тошкент” йўналишидаги поезд қатнови: Термиз 15:10 – Тошкент 05:42
Шунингдек, “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.
“Янги йил байрами” муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида 15-22-29-декабрь кунлари ва 5-12-19-26-январ кунлари қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
60-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши: Тошкент 07:55 — Андижон 13:46
59-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши: Андижон 16:00 — Тошкент 21:45
Чипталарни темир йўл чиптахоналари ҳамда chipta.railway.uz сайти орқали электрон тарзда харид қилиш мумкин.