https://sputniknews.uz/20221214/kosovo-hukumati-eiga-azo-bolish-arizasini-imzoladi-30740024.html
Косово ҳукумати ЕИга аъзо бўлиш аризасини имзолади
Косово ҳукумати ЕИга аъзо бўлиш аризасини имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзини мустақил деб эълон қилган Косово президенти Евроиттифоққа аъзо бўлиш аризасини имзолади 14.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-14T21:23+0500
2022-12-14T21:23+0500
2022-12-14T21:23+0500
дунёда
сербия
нато
европа иттифоқи
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0e/30739849_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_b415e6b54a1ab53d7b7ab55eb7114717.jpg
ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik Ўзини мустақил деб эълон қилган Косово Республикаси президенти Вьоса Османи, мамлакат бош вазири Альбин Курти ва “парламент” спикери Глаук Конюфца Приштинада Европа Иттифоқига аъзо бўлиш аризасини тантанали равишда имзолади. Аризани пайшанба куни Брюсселга юбориш режалаштирилмоқда.Шунингдек, президент Косовони “сиёсий плюрализм ва эркин бозор иқтисодиёти” мамлакати деб атади.Чоршанба куни Белградга, сешанба куни Приштинага ташрифидан сўнг, Европа Иттифоқининг Белград ва Приштина ўртасидаги мулоқот бўйича махсус вакили Мирослав Лайчак ва АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Габриэль Эскобар ташриф буюради.АҚШ ва Европа Иттифоқи махсус вакиллари ташрифи 15 декабрь арафасида, ўзини мустақил деб эълон қилган Косово Республикаси Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза бериши кутилаётган пайтга тўғри келади. Ўз навбатида Сербия раҳбарияти худди шу куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1244 сонли резолюциясига мувофиқ НАТОнинг KFOR контингентига 1000 нафар полиция ва ҳарбийларни киритиш борасида сўров юборишни режалаштирган.
сербия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0e/30739849_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_ff7e1779623a41cc79fb4451852878ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, сербия, нато, европа иттифоқи, ақш
дунёда, сербия, нато, европа иттифоқи, ақш
Косово ҳукумати ЕИга аъзо бўлиш аризасини имзолади
Ўзини мустақил деб эълон қилган Косово президенти Евроиттифоққа аъзо бўлиш аризасини имзолади
ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik Ўзини мустақил деб эълон қилган Косово Республикаси президенти Вьоса Османи, мамлакат бош вазири Альбин Курти ва “парламент” спикери Глаук Конюфца Приштинада Европа Иттифоқига аъзо бўлиш аризасини тантанали равишда
имзолади. Аризани пайшанба куни Брюсселга юбориш режалаштирилмоқда.
“Бугун тарихий кун, 14 декабрь, бугундан бошлаб Косово тарихида икки муҳим аҳамиятга эга. Бир томондан, ЕИга аъзо бўлиш аризасини тасдиқлаяпмиз, иккинчи томондан Косово армияси (Хавфсизлик кучлари - таҳр) тузилганини нишонлаяпмиз. Конюфце ва Курти билан асосий мақсадимиз сари қатъий қадам ташлаяпмиз, яъни Косовони ЕИ га яқинлаштирмоқдамиз”, - дейди Османи.
Шунингдек, президент Косовони “сиёсий плюрализм ва эркин бозор иқтисодиёти” мамлакати деб атади.
Чоршанба куни Белградга, сешанба куни Приштинага ташрифидан сўнг, Европа Иттифоқининг Белград ва Приштина ўртасидаги мулоқот бўйича махсус вакили Мирослав Лайчак ва АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Габриэль Эскобар ташриф буюради.
АҚШ ва Европа Иттифоқи махсус вакиллари ташрифи 15 декабрь арафасида, ўзини мустақил деб эълон қилган Косово Республикаси Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза бериши кутилаётган пайтга тўғри келади. Ўз навбатида Сербия раҳбарияти худди шу куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1244 сонли резолюциясига мувофиқ НАТОнинг KFOR контингентига 1000 нафар полиция ва ҳарбийларни киритиш борасида сўров юборишни режалаштирган.