Бухорода “Street Food” гастрономик кўчаси пайдо бўлади

© Министерство туризма и культурного наследияВ Бухаре открывается гастрономическая улица "Street Food".
В Бухаре открывается гастрономическая улица Street Food. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2022
Oбуна бўлиш
Гастрономик кўчанинг узунлиги 820 метр бўлиб, унда ўнлаб савдо шохобчалари жойлашган.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида “Street Food” гастрономик кўчаси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Гастрономик кўчанинг узунлиги 820 метр бўлиб, мавжуд хизмат ва савдо шохобчалари сони 36 тани ташкил этади, шундан 9 таси умумий овқатланиш шохобчалари ҳисобланади.
Шунингдек, гастрономик кўчада 22 та дўкон ва 50 та кўчма савдо шохобчалари қурилиши режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида 190 та янги иш ўрни яратилишини ҳам таъминлайди.
Таъкидланишича, Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасининг Пиридастгир ҳамда Алпомиш кўчалари кесишмаси бўлган ҳудуд гастрономик кўча сифатида белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0