https://sputniknews.uz/20221214/avtobus-bogchalar-onlayn-akademiya-mtv-innovatsiyalar-haqida-malumot-berdi-30743990.html
Автобус-боғчалар, онлайн академия: МТВ инновациялар ҳақида маълумот берди
Автобус-боғчалар, онлайн академия: МТВ инновациялар ҳақида маълумот берди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Мактабгача таълим вазирлигида 2022 йилда бажарилган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири. 14.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-14T20:09+0500
2022-12-14T20:09+0500
2022-12-14T20:09+0500
жамият
боғчалар
мактабгача таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24941880_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_d28606e193bf348397048af65afa55f9.jpg
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Мактабгача таълим вазирлигида 2022 йилда бажарилган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири."Биз жорий йилда мактабгача таълим тизимида кўплаб янги лойиҳаларни амалга оширдик. “Aqlvoy”, “S-board”, “Imkon”, Face ID каби креатив ва инновацион лойиҳалар анча самарали кечди. Айниқса, имконияти чекланган болаларни тарбиялашда инклюзив таълимни янада ривожлантирдик ва мамлакатда 2000 дан ортиқ имконияти чекланган болаларни қамраб олдик”, - деди мактабгача таълим вазири Агреппина Шин.Тизимда иклюзив таълимни ривожлантиришда оилавий боғчалар ишга туширилган, улар хусусий шерикчилик ва тадбиркорлик асосида фаолият юритади.Ҳозирда хусусий секторда 140 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари, 1700 та оилавий боғчалар фаолият олиб бормоқда.Мактабгача таълим вазирлиги қатор давлатлар, жумладан, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Беларусь давлатлари ҳамда UNICEF, UNESCO ва “Россотрудничество” каби халқаро институт ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.Республикада жорий йилда қатор йирик инновацион лойиҳалар амалга оширилган. Хусусан, "Болалик академияси"(www.bolakadem.uz)- рақамли платформаси яратилган.Рақамли платформа узлуксиз таълимни қўллаб-қувватлаш, анъанавий таълим тизимларига рақамли технологияларни жорий этиш, Ўзбекистон мактабгача таълим соҳасидаги педагоглар ва мутахассисларга, шунингдек, ота-оналар ва мактабгача ёшдаги болаларга ёрдам бериш учун мўлжалланган бўлиб мазмуний жиҳатдан такомиллаштирилиб борилмоқда.Боғчаларда ақлли роботлар борАлберьт ва Генибот роботлари 6 ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган. Биринчи босқичда бола тайёр кодлаш карталари ёрдамида ўйинчоқни ҳаракатланишга, кўзини милтиратишга, гапиришга мажбур қилади.Шу тарзда у код блокларининг қандай ишлашини тушуниб олади. Ёши каттароқ болалар роботни смартфонга улаб, ўз буйруқлари ва алгоритмларини яратишлари мумкин.Ўзбекистоннинг мактабгача таълим ташкилотларига жанубий кореялик ҳамкорлар 275 та Алберьт ва Генибот ақлли роботлари, шу жумладан болаларга робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатишга мўлжалланган 350 та ўқув қўлланма тақдим этишган.“Ақлвой” автобуслари"Ақлвой" мобил боғчалари мактабгача таълим ташкилотлари бўлмаган чекка ҳудудлардаги болаларга бепул хизмат кўрсатади.Улар узоқ, бориш қийин бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи болаларга мактабгача таълим хизматини кўрсатишга мўлжалланган."Ақлвой" автобуслари қуёш батареяси, кондиционер, ҳожатхона, иссиқ-совуқ сув, тамаддиларни иситиш учун жой каби қулайликларга эга.Мобил боғчаларда ҳамшира йўқлиги боис тарбиячилар зарурий тиббий билим ва кўникмалар бўйича тайёргарликдан ўтган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24941880_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_18e20ce4562f7a9d09322819d7bc3d20.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, боғчалар, мактабгача таълим
жамият, боғчалар, мактабгача таълим
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Мактабгача таълим вазирлигида 2022 йилда бажарилган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
"Биз жорий йилда мактабгача таълим тизимида кўплаб янги лойиҳаларни амалга оширдик. “Aqlvoy”, “S-board”, “Imkon”, Face ID каби креатив ва инновацион лойиҳалар анча самарали кечди. Айниқса, имконияти чекланган болаларни тарбиялашда инклюзив таълимни янада ривожлантирдик ва мамлакатда 2000 дан ортиқ имконияти чекланган болаларни қамраб олдик”, - деди мактабгача таълим вазири Агреппина Шин.
Тизимда иклюзив таълимни ривожлантиришда оилавий боғчалар ишга туширилган, улар хусусий шерикчилик ва тадбиркорлик асосида фаолият юритади.
Ҳозирда хусусий секторда 140 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари, 1700 та оилавий боғчалар фаолият олиб бормоқда.
Мактабгача таълим вазирлиги қатор давлатлар, жумладан, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Беларусь давлатлари ҳамда UNICEF, UNESCO ва “Россотрудничество” каби халқаро институт ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Республикада жорий йилда қатор йирик инновацион лойиҳалар амалга оширилган. Хусусан, "Болалик академияси"(www.bolakadem.uz)- рақамли платформаси яратилган.
Рақамли платформа узлуксиз таълимни қўллаб-қувватлаш, анъанавий таълим тизимларига рақамли технологияларни жорий этиш, Ўзбекистон мактабгача таълим соҳасидаги педагоглар ва мутахассисларга, шунингдек, ота-оналар ва мактабгача ёшдаги болаларга ёрдам бериш учун мўлжалланган бўлиб мазмуний жиҳатдан такомиллаштирилиб борилмоқда.
Боғчаларда ақлли роботлар бор
Алберьт ва Генибот роботлари 6 ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган. Биринчи босқичда бола тайёр кодлаш карталари ёрдамида ўйинчоқни ҳаракатланишга, кўзини милтиратишга, гапиришга мажбур қилади.
Шу тарзда у код блокларининг қандай ишлашини тушуниб олади. Ёши каттароқ болалар роботни смартфонга улаб, ўз буйруқлари ва алгоритмларини яратишлари мумкин.
Ўзбекистоннинг мактабгача таълим ташкилотларига жанубий кореялик ҳамкорлар 275 та Алберьт ва Генибот ақлли роботлари, шу жумладан болаларга робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатишга мўлжалланган 350 та ўқув қўлланма тақдим этишган.
"Ақлвой" мобил боғчалари мактабгача таълим ташкилотлари бўлмаган чекка ҳудудлардаги болаларга бепул хизмат кўрсатади.
Улар узоқ, бориш қийин бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи болаларга мактабгача таълим хизматини кўрсатишга мўлжалланган.
"Ақлвой" автобуслари қуёш батареяси, кондиционер, ҳожатхона, иссиқ-совуқ сув, тамаддиларни иситиш учун жой каби қулайликларга эга.
Мобил боғчаларда ҳамшира йўқлиги боис тарбиячилар зарурий тиббий билим ва кўникмалар бўйича тайёргарликдан ўтган.