https://sputniknews.uz/20221214/aqsh-razvedkachisi-baydenni-ukrainadagi-mojaroni-zoraytirmaslikka-chaqirdi-30728518.html
АҚШ разведкачиси Байденни Украинадаги можарони зўрайтирмасликка чақирди
АҚШ разведкачиси Байденни Украинадаги можарони зўрайтирмасликка чақирди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ разведкасининг собиқ ходимаси Коффлер мамлакат президентини Украинадаги можарони алангалатмасликка чақирди 14.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-14T13:06+0500
2022-12-14T13:06+0500
2022-12-14T13:06+0500
дунёда
ақш
жо байден
украина
владимир зеленский
разведка хизмати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0b/24480069_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_23d668fac8c97d2afc1c7fe34a6bacd2.jpg
ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik Байден Украинадаги можарони алангалатишдан тўхташи керак, дейди АҚШ разведкаси собиқ ходимаси Ребека Коффлер Fox News телеканалига берган интервьюсида.У шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш фонида АҚШ қурол арсенали деярли тугагани, мамлакат бюджети эса катта йўқотишларга юз тутаётганини таъкидлаб ўтди.Разведкачи, қолаверса, Владимир Зеленский уддалаб бўлмас ва нореал ҳарбий мақсадлар қўйганини айтди. Украина раҳбарининг Россиянинг мутлақо “янги президенти”билан музокаралар ўтказиш истаги, унинг фикрича, жиддий шарт эмас. АҚШ томонидан Киевни қўллаб-қувватлаш масаласига тўхталар экан, у янги ҳарбий ёрдам жўнатишга истак сўниб бораётгани, америкаликлар эса можаро тинчлик йўли билан ҳал бўлишини хоҳлашаётганини айтган.Коффлернинг сўзларига кўра, АҚШ президенти можаро масаласида ҳақиқатдан йироқ.Америкалик сиёсатчилар ўз мурожаатларида Россия қўшинларининг Украинадан чиқиб кетиши ва Киевга Россия ҳудудларининг қайтарилиши ҳақида гапиришган эди. Бироқ буларнинг барчаси Кремль томонидан жавоб қайтариладиган провокация сифатида қабул қилинади. Айнан шунинг учун АҚШ сиёсатчиларининг “талаб”лари аста-секин юмшаб бормоқда.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0b/24480069_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_4ac302dd1b722778a4f85e8966178851.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, жо байден, украина, владимир зеленский, разведка хизмати
дунёда, ақш, жо байден, украина, владимир зеленский, разведка хизмати
АҚШ разведкачиси Байденни Украинадаги можарони зўрайтирмасликка чақирди
АҚШ разведкасининг собиқ ходимаси Коффлер мамлакат президентини Украинадаги можарони алангалатмасликка чақирди
ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik Байден Украинадаги можарони алангалатишдан тўхташи керак, дейди АҚШ разведкаси собиқ ходимаси Ребека Коффлер Fox News телеканалига берган
интервьюсида.
“Россия-Украина можаросини тинчлик билан якунлаш учун жиддий ҳаракатлар қилиш соғлом ақлдан бўлади”, - дейди Коффлер.
У шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш фонида АҚШ қурол арсенали деярли тугагани, мамлакат бюджети эса катта йўқотишларга юз тутаётганини таъкидлаб ўтди.
Разведкачи, қолаверса, Владимир Зеленский уддалаб бўлмас ва нореал ҳарбий мақсадлар қўйганини айтди. Украина раҳбарининг Россиянинг мутлақо “янги президенти”билан музокаралар ўтказиш истаги, унинг фикрича, жиддий шарт эмас. АҚШ томонидан Киевни қўллаб-қувватлаш масаласига тўхталар экан, у янги ҳарбий ёрдам жўнатишга истак сўниб бораётгани, америкаликлар эса можаро тинчлик йўли билан ҳал бўлишини хоҳлашаётганини айтган.
Коффлернинг сўзларига кўра, АҚШ президенти можаро масаласида ҳақиқатдан йироқ.
“Байденнинг Путинни лавозимидан четлатиш ҳақидаги чақириқлари Вашингтон сиёсатчиларининг ҳақиқатдан қанчалик узоқ эканлигини кўрсатади. Дунёдаги энг йирик ядровий арсеналга эга ва президентини 75% аҳолиси қўллаб-қувватлайдиган мамлакатда сиёсий режим ўзгариши ҳақида фикр қилиш- ўз-ўзини алдаш”, - дейди у.
Америкалик сиёсатчилар ўз мурожаатларида Россия қўшинларининг Украинадан чиқиб кетиши ва Киевга Россия ҳудудларининг қайтарилиши ҳақида гапиришган эди. Бироқ буларнинг барчаси Кремль томонидан жавоб қайтариладиган провокация сифатида қабул қилинади. Айнан шунинг учун АҚШ сиёсатчиларининг “талаб”лари аста-секин юмшаб бормоқда.
“Байден маъмурияти эҳтимол солиқ тўловчиларнинг пуллари ва ўз арсеналлари тугашини, қолаверса, ғалаба қозониш имконсиз бўлган можарони алангалатишни тўхтатиш кераклигини англаган бўлиши мумкин”, - дея хулоса қилади АҚШ разведкачиси.