https://sputniknews.uz/20221213/vengriya-tiv-rossiyaga-qarshi-yangi-sanktsiyalar-eidagi-vaziyatni-yanada-yomonlashtiradi-30722059.html
Венгрия ТИВ: Россияга қарши янги санкциялар ЕИдаги вазиятни янада ёмонлаштиради
Венгрия ТИВ: Россияга қарши янги санкциялар ЕИдаги вазиятни янада ёмонлаштиради
Sputnik Ўзбекистон
Венгрия ТИВ раҳбари Россияга қарши санкциялардан европаликларнинг ўзи кўпроқ жабр кўраётганини таъкидлади. 13.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-13T20:52+0500
2022-12-13T20:52+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
венгрия
санкциялар
европа иттифоқи
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/16/23485352_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_0b5a6ed821beafd8923ff4399c9f86ca.jpg
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи тўплами Европа Иттифоқидаги вазиятни янада ёмонлаштиришини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқларида ёзди.Унинг сўзларига кўра, муҳокама қилинаётган чекловларнинг тўққизинчи тўплами “равшанки, Европадаги вазиятни янада ёмонлаштиради”.“Олдинги санкцияларнинг саккизта тўпламидан кўрдикки, улардан ҳар бири бу санкциялар киритилган шахслардан кўра, бизга, европаликлар кўпроқ зарар келтирди”, - деган Венгрия ТИВ раҳбари.У жорий қилинган санкциялар Украинадаги можарони тугатишга яқинлаштирмагани, аксинча ЕИ мамлакатлари учун муаммо ва қийинчиликлар туғдирганини қайд этган.“Ўзимизга жабр қилдик”: Австриянинг собиқ вице-канцлери Россияга қарши санкциялар ҳақидаЭслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/16/23485352_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_fcd1caa5c80dc7a78a02f883fef9ef1c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, венгрия, санкциялар, европа иттифоқи, россия
дунёда, венгрия, санкциялар, европа иттифоқи, россия
Венгрия ТИВ: Россияга қарши янги санкциялар ЕИдаги вазиятни янада ёмонлаштиради
20:52 13.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Венгрия ТИВ раҳбари Россияга қарши санкциялардан европаликларнинг ўзи кўпроқ жабр кўраётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи тўплами Европа Иттифоқидаги вазиятни янада ёмонлаштиришини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқларида ёзди.
“Санкциялар боши берк йўл экан ва улар ҳаммага жиддий зарар етказяпти, аммо, Европа, афсуски, ҳалигача бу сиёсатдан воз кечмади”, - дея таъкидлаган Сийярто.
Унинг сўзларига кўра, муҳокама қилинаётган чекловларнинг тўққизинчи тўплами “равшанки, Европадаги вазиятни янада ёмонлаштиради”.
“Олдинги санкцияларнинг саккизта тўпламидан кўрдикки, улардан ҳар бири бу санкциялар киритилган шахслардан кўра, бизга, европаликлар кўпроқ зарар келтирди”, - деган Венгрия ТИВ раҳбари.
У жорий қилинган санкциялар Украинадаги можарони тугатишга яқинлаштирмагани, аксинча ЕИ мамлакатлари учун муаммо ва қийинчиликлар туғдирганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.