Венгрия авиакомпанияси илк бор Самарқандга парвозларни йўлга қўйди

© Пресс-служба АО "Аэропорты Узбекистана"Авиакомпания WizzAir впервые запустила рейсы в Самарканд
Авиакомпания WizzAir впервые запустила рейсы в Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2022
Oбуна бўлиш
Янги йўналишдаги парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. 13 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:29 да Венгриянинг WizzAir авиакомпаниясига тегишли самолёт Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистонга Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби парвоз йўналишини очган Airbus А321 neo самолёти анъанага кўра сув аркаси, экипаж аъзолари ва 141 нафар йўловчи эса карнай ва сурнай садолари билан кутиб олинди.
Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 25 январидан бошлаб WizzAir Тошкент аэропортига ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозларни бошлашни режалаштирган.
WizzAir — Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Будапештда (Венгрия) жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0