https://sputniknews.uz/20221213/toshkent-30703253.html
Тошкентда жамоат транспортига қўшимча автобуслар қўйилади ва ҳайдовчилар ойлиги оширилади
Тошкентда жамоат транспортига қўшимча автобуслар қўйилади ва ҳайдовчилар ойлиги оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент пойтахтдаги энг оғир йўналишларга қисқа муддатда қўшимча автобуслар қўйиш бўйича топшириқ берди. 13.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-13T16:36+0500
2022-12-13T16:36+0500
2022-12-13T16:36+0500
жамият
тошкент
автобус
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0d/30702420_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_baa1bffc730c8cbc5fb37af5963b7db1.jpg
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, пойтахтда кунига 1 миллион 300 минг йўловчи жамоат транспортидан фойдаланмоқда.Бу талабга жавоб бериш учун “Тошшаҳартрансхизмат” тизимида автобуслар етишмаяпти. Борларининг ҳам кўпи эскирган. Шу сабабли йўналишларга режага нисбатан 90-100 та автобус кам чиқмоқда.Кўчаларда жамоат транспорти устуворлиги йўлга қўйилмаган. Буларнинг оқибатида йўловчилар автобусларни 20-30 дақиқагача кутишига тўғри келмоқда.Давлат раҳбари бу ҳолатни кескин танқид қилиб, айниқса, ҳозиргидек совуқ кунларда бунга умуман йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.Бунинг учун хусусий корхоналар автобуслари ҳам жалб этилади. Уларга харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат томонидан субсидия берилади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари автобуслар қатновига қўшимча қулайликлар яратади.Шу ерда Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш масалалари бўйича тақдимот ўтказилди. Қайд этилганидек, бу йил 277 та автобус ва электробус харид қилиниб, қатновга қўйилди. Автобуслар ҳаракати ва тўловлар тизими рақамлаштирилди.Бугунги кунда “Тошшаҳартрансхизмат” тизимида 142 та йўналиш бор. Йўловчилар оқимининг кўпайиш прогнозидан келиб чиқиб, жамоат транспортининг 167 та йўналишдан иборат янги тармоғи шакллантирилган. Бу йўналишларни таъминлаш ва Тошкент шаҳрида жамоат транспортига бўлган талабни тўлиқ қондириш учун яна 1000 та катта сиғимли автобус зарур. Бу орқали автобусларнинг оралиқ интервалини 7-10 дақиқагача қисқартириш мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0d/30702420_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_c2a44e1d25904a94f3d71b30630035a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, автобус, шавкат мирзиёев
жамият, тошкент, автобус, шавкат мирзиёев
Тошкентда жамоат транспортига қўшимча автобуслар қўйилади ва ҳайдовчилар ойлиги оширилади
Президент пойтахтдаги энг оғир йўналишларга қисқа муддатда қўшимча автобуслар қўйиш бўйича топшириқ берди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Маълум қилинишича, пойтахтда кунига 1 миллион 300 минг йўловчи жамоат транспортидан фойдаланмоқда.
Бу талабга жавоб бериш учун “Тошшаҳартрансхизмат” тизимида автобуслар етишмаяпти. Борларининг ҳам кўпи эскирган. Шу сабабли йўналишларга режага нисбатан 90-100 та автобус кам чиқмоқда.
Кўчаларда жамоат транспорти устуворлиги йўлга қўйилмаган. Буларнинг оқибатида йўловчилар автобусларни 20-30 дақиқагача кутишига тўғри келмоқда.
Давлат раҳбари бу ҳолатни кескин танқид қилиб, айниқса, ҳозиргидек совуқ кунларда бунга умуман йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.
Шу боис кучайтирилган тартибда ишлаб, энг оғир йўналишларга қисқа муддатда қўшимча автобуслар қўйиш бўйича топшириқ берди.
Бунинг учун хусусий корхоналар автобуслари ҳам жалб этилади. Уларга харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат томонидан субсидия берилади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари автобуслар қатновига қўшимча қулайликлар яратади.
Шунингдек, қатновлар тезкорлиги ва хизмат сифатини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича ҳам кўрсатма берилди.
Шу ерда Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш масалалари бўйича тақдимот ўтказилди. Қайд этилганидек, бу йил 277 та автобус ва электробус харид қилиниб, қатновга қўйилди. Автобуслар ҳаракати ва тўловлар тизими рақамлаштирилди.
Бугунги кунда “Тошшаҳартрансхизмат” тизимида 142 та йўналиш бор. Йўловчилар оқимининг кўпайиш прогнозидан келиб чиқиб, жамоат транспортининг 167 та йўналишдан иборат янги тармоғи шакллантирилган. Бу йўналишларни таъминлаш ва Тошкент шаҳрида жамоат транспортига бўлган талабни тўлиқ қондириш учун яна 1000 та катта сиғимли автобус зарур. Бу орқали автобусларнинг оралиқ интервалини 7-10 дақиқагача қисқартириш мумкин.