ТИВ Мексикада ҳибсга олинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Зафар ХалиловМИД Узбекистана
МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2022
Oбуна бўлиш
ТИВ Мексикада қўлга олинган ўзбекистонликларга консуллик ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар давом этаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Шу кунларда қатор оммавий ахборот воситаларида Мексиканинг Гомес-Паласио шаҳрида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани тўғрисида маълумот тарқалди. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси зудлик билан Мексиканинг АҚШдаги элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борган.
Натижада дипломатик миссия маълумотларига кўра, ҳозирга қадар барча Ўзбекистон фуқаролари қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.
“Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Барча фуқароларимизнинг шахси аниқланган”, - дейилади ТИВ хабарида.
Таъкидланишича, ҳозирда мексикалик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0