https://sputniknews.uz/20221213/sil-va-oitsga-chalingan-bemorlar-dorilar-bilan-bepul-taminlanadi-30691624.html
Сил ва ОИТСга чалинган беморлар дорилар билан бепул таъминланади
Сил ва ОИТСга чалинган беморлар дорилар билан бепул таъминланади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳудудий ОИТС маркази ва туманлараро лабораторияларни таъмирлаш учун масъуллар бириктирилди. 13.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-13T09:40+0500
2022-12-13T09:40+0500
2022-12-13T10:17+0500
жамият
шавкат мирзиёев
оитс
саломатлик
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/1e/15288633_0:329:3035:2036_1920x0_80_0_0_d5a9e93606826f595e20962b5f89ee30.jpg
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Эндиликда сил ва ОИТС билан касалланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади. Президент Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича йиғилишда шундай топшириқ берди.Президент матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда ўпка касалликлари ва одам иммунитети танқислиги вируси билан касалланиш ҳолатлари бўйича навбатдаги чора-тадбирлар мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди.Вилоят ҳокимларига ҳудудлардаги Фтизиатрия сиҳатгоҳларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, бактериология лабораторияларини ташкил этиш топширилди.Соғлиқни сақлаш вазирлигига туберкулёз билан касалланган беморларни дори воситалари билан бепул таъминлаш вазифаси қўйилди. Бунга давлат бюджетидан 40 миллиард сўм ажратилади.ОИВ инфекцияси бўйича ҳам текширувни кенгайтириб, 3 миллион аҳолини қамраб олиш чоралари белгиланди. Бундай беморлар ҳам 22 турдаги вирусга қарши дорилар билан бепул таъминлади. Ҳудудий ОИТС маркази ва туманлараро лабораторияларни таъмирлаш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга масъуллар бириктирилди.Буларнинг барчасини инобатга олиб, фтизиатрия, пульмонология ва ОИТС йўналишларида дастурий қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/1e/15288633_167:0:2898:2048_1920x0_80_0_0_c2e2b1e411548ad463aba9fe0df43341.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, оитс, саломатлик, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, шавкат мирзиёев, оитс, саломатлик, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Сил ва ОИТСга чалинган беморлар дорилар билан бепул таъминланади
09:40 13.12.2022 (янгиланди: 10:17 13.12.2022) Ҳудудий ОИТС маркази ва туманлараро лабораторияларни таъмирлаш учун масъуллар бириктирилди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Эндиликда сил ва ОИТС билан касалланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади. Президент Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича йиғилишда шундай топшириқ берди.
Президент матбуот хизматининг
хабар беришича, йиғилишда ўпка касалликлари ва одам иммунитети танқислиги вируси билан касалланиш ҳолатлари бўйича навбатдаги чора-тадбирлар мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан бошлаб “Ўпка саломатлиги” мобил бригадаларини ташкил этиб, чекка ҳудудларда болаларни скрининг текширувларидан ўтказиш бўйича топшириқ берди. Туберкулёз инфекциясининг молекуляр-генетик диагностикасини, яширин инфекцияси бор беморларни аниқлаш ва профилактик даволаш қамровини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Вилоят ҳокимларига ҳудудлардаги Фтизиатрия сиҳатгоҳларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, бактериология лабораторияларини ташкил этиш топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига туберкулёз билан касалланган беморларни дори воситалари билан бепул таъминлаш вазифаси қўйилди. Бунга давлат бюджетидан 40 миллиард сўм ажратилади.
ОИВ инфекцияси бўйича ҳам текширувни кенгайтириб, 3 миллион аҳолини қамраб олиш чоралари белгиланди. Бундай беморлар ҳам 22 турдаги вирусга қарши дорилар билан бепул таъминлади. Ҳудудий ОИТС маркази ва туманлараро лабораторияларни таъмирлаш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга масъуллар бириктирилди.
Буларнинг барчасини инобатга олиб, фтизиатрия, пульмонология ва ОИТС йўналишларида дастурий қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.